

"Мен ҳар трансфер ойнасида бошқа клублардан таклиф оламан. Аммо мен "Реал"да бахтлиман. Доим айнан "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилишни орзу қилганман.
Энг кўп хоҳлайдиган нарсам майдонда кўпроқ вақт ўтказиш", - дейди Начо.
30 ёшли футболчи 2011 йилдан бери Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилади. Начо жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушди.



