Мюнхендаги чемпионлик базми (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

11 май 2014, 21:08
Германия гегемони "Бавария" жамоасининг чемпионлик базмидаги энг сара фотолавҳаларини томоша қилинг.

"Бавария" клуби Германиянинг 24-карра чемпиони номига сазовор бўлди. "Голливуд" номи билан аталадиган Мюнхен клуби вакиллари ушбу чемпионликни ўз анаъналарига содиқ қолган холда жуда катта базм қилиб нишонлашди. Аввалига жамоа аъзоларига кечаги  "Штутгарт" билан ўйиндан кейин бош соврин топширилди ва футболчилар стадионда мухлислар билан байрамни илк қисмини нишонлашди.

"Бавария"нинг бутун чемпионлик тарихи фотогалереяси билан ушбу саҳифа орқали танишиб олишингиз мумкин.

Шундан сўнг жамоа аъзолари стадиондан чиқиб Мюнхен шаҳри бўйлаб "кумуш лаган" билан бутун ишқибозлар қаршисида байрам тадбирларини уюштиришди ва ғалабани ўз суюклилари кўз олдида нишонлашди. Ушбу орқали кечаги "Альянц-Арена"даги тадбир ва чемпионлик фотолавҳаларини томоша қилишингиз мумкин.

Кейинчалик эса футболчилар ўз оила аъзолари ва клуб тизимида фаолият юритадиган барча ходимлар шарафига катта базм уюштирилди.

Кечки базмда "Бавария" клуби собиқ президенти, ҳозирда қамоқхонада ўз жазосини ўтаётган Ули Хенесс ҳам иштирок этди ва жамоа аъзолари табриклади.

Ушбу тантаналар ҳақида қўйидаги фотолавҳалар орқали батафсил танишиб оласиз.


Шаҳбоз Беғамов


Манба: championat.asia