Мюллер терма жамоадан кетмайди
09 янв 2023 20:58
Янгиликлар
Мюллер терма жамоадан кетмайди
"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттириш истагини билдирди.
“Коста-Рикага қарши ўйиндан кейин ғазабландим, бу жуда қайғули лаҳза эди. Кейин мен термадан кетиш ҳақида ўйладим ва Ханс Флик билан фикр алмашдим. Профессионал футболчи эканман, терма жамоа учун майдонга тушишга доим тайёрман.
Агар мураббий шуни хоҳласа, мендан қачон ва қандай фойдаланишни ҳал қилиши лозим. Мақсадим — яна муваффақиятга эришиш. Ханс учун ҳужумкор чизиқда немис футболчилари жуда кўп. Бундан хавотирланмайман, лекин мураббийга керак бўлганда, албатта шу ерда бўламан", - деди футболчи.
Мюллер Германия терма жамоасида 2010 йилдан буён тўп тепади. Шу кунгача 33 ёшли ярим ҳимоячи Бундестем сафида 121 та ўйин ўтказиб, 44 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар