Мюллер: "Реал"дан учралган мағлубият? 14 кишига қарши 10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас"

Aslanov Jasurbek
19 апр 2017, 18:45
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви (2:4) ҳақида фикр билдирди.

"Биз идеал ўйин кўрсатмадик. Аммо агар майдондаги воқеалар ривожига эътибор қаратадиган бўлсак, биз эркаклардек ҳаракат қилдик дея оламиз. 14 кишига қарши 10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас. "Реал"нинг иккинчи голи ҳакамнинг энг нотўғри қарори бўлди, лайнсмен ҳаммасини кўриб турган эди. 2:1 ҳисобида яхши руҳий ҳолатда эдик, аммо кейин ҳакамлар ишга киришишди" - дейди Мюллер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›