

Воқеа иккинчи бўлим ўрталарида содир бўлди. Рақибни пайқамаган Мюллер тўп учун оёғини баланд кўтарди. Оёғи олдидан Тальяфико пайдо бўлди ва немис футболчиси рақибининг бошига бутсаси билан зарба берди. Форвард майдондан четлатилди.

"Кечаги воқеа учун Нико Тальяфикодан кечирим сўрайман. Ғаразли ниятим йўқ эди. Тузалиб кет" - деб ёзди Мюллер "Твиттер"даги саҳифасида.



