Мюллер: "Бавария" ПСЖдан ўта олади"

Mirjalol Normatov
8 ноя 2022
"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ЕЧЛ 1/8 финали доирасида ПСЖ рақиб бўлгани ҳақида гапирди.

"Бавария" сўнгги йилларда ПСЖнинг кучини яхши билиб олди. Улар билан ЕЧЛда бир неча марта дуч келдик ва бизни нималар кутаётганини биламиз. Ҳа, ушбу босқичда биз бундай рақиб билан ўйнашга ўрганмаганмиз, аммо футбол барча учун топишмоқ бўлиб келмоқда. Уларнинг Франция чемпионатидаги ўйинларини кузатмоқдамиз, рақибнинг ҳужум триоси ҳақида етарлича маълумотни биламиз.

Афсус, ушбу босқичдаёқ бош совринни кўзлаётган бир жамоа турнирни тарк этади. Ишонаман, "Бавария" кейинги босқичга чиқиши мумкин. Мухлислар ушбу баҳсларни сабрсизлик билан кутишмоқда", - деди Мюллер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal