

"Яхши ва жиддий ўйин ўтказдик, шиддатли ўйнадик. Ҳар бир голдан кейин яна уришни хоҳлайвердик. Биз шундай фарқ билан ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бугун жазирама иссиққа қарамай, майдонда яйрадик. Яхши стадион, ажойиб майдон. Худди шу руҳни сақлаб, бугунгидек ўйнашда давом этишимиз керак", – деди Мюллер.
"Бавария" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида "Окленд Сити"ни 10:0 ҳисобида тор-мор этди.



