МЮдагилар учинчи дарвозабон Де Хеадан кучлироқ бўлиб кетади деб ҳисоблашмоқда

Tolibjon Qosimov
15 июл 2017, 21:04
"Манчестер Юнайтед"дагилар дарвозабон Давид Де Хеанинг "Реал"га ўтиб кетиши мумкинлигидан ҳавотир олишмаяпти.

Хабар қилинишича, инглиз клубидагилардан кўпчилиги ҳозирги учинчи дарвозабон Жоэл Перейра келажакда испаниялик кипердан кучлироқ бўлиб кетишига ишонишмоқда.

Де Хеа кетган тақдирда Португалия ёшлар терма жамоасининг 21 ёшли дарвозабони Серхио Ромеродан кейинги иккинчи киперга айланади.

Перейра - Швейцариянинг "Ксамакс" клуби тарбияланувчиси. 2012 йилда МЮ академиясига келган. ўтган мавсум эса АПЛда биринчи ўйинини ўтказди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Independent