МЮ "Ювентус" билан Пауло Дибала борасида музокараларни бошлади

Narzulla Saydullayev
19 июл 2019, 18:07
"Ювентус" форварди Пауло Дибала "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида.

Манбанинг хабар беришича, томонлар музокараларни бошлаб юборишган.

Қайд этиш керакки, туринликлар аргентиналик футболчи учун 80 миллион евродан камига рози эмаслар.

Футболчи фаолиятини Аргентинанинг "Институто" клубида бошлаган. Футболчи 2012-2015 йиллар давомида "Палермо"да ўйнаганидан сўнг "Юве" футболчини сотиб олган эди.

Дибала 2015 йилдан буён Аргентина терма жамоасида ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›