МЮ ва "Ливерпуль" "Торино" ҳимоячиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
14 сен 2021, 12:58
"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" трансфер бозоридан янги марказий ҳимоячиларни қидиришни давом эттирмоқда.

Бу сафар клублар "Торино" ҳимоячиси Глэйсон Бремерга диққатларини қаратишди.

Италиялик журналист Марко Контерионинг хабарига кўра, клуб футболчини ўз таркибида сақлаб қолиши қийин бўлади. АПЛ вакиллари ўйинчига шахсий шартнома бўйича яхши таклиф беришмоқда, шунингдек Бремер анчадан бери ЧЛда ўйнашни орзу қилади.

Футболчи жорий мавсум "Торино" таркибида 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.




Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/marcoconterio