МЮ ТОП ҳужумчи билан музокараларни бошлади

Khoja
24 дек 2024, 10:50
Виктор Осимхен агенти «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан музокараларни бошлади.

«Қизил иблислар» футболчини январь ойида сотиб олишга ҳаракат қилишмоқчи. 25 ёшли футболчининг товон пули 75 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқ жиҳатдан «Наполи»га тегишли бўлган Осимхен айни вақтда «Галатасарой» жамоасида ҳаракат қилмоқда. У ҳозирги жамоасида жорий мавсум 14 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›