UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  59 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  12 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

МЮ собиқ аъзоси оиласини боқиш учун Руни ва Фердинанднинг бутсаларини ўғирлаганини тан олди Янгиликлар

МЮ собиқ аъзоси оиласини боқиш учун Руни ва Фердинанднинг бутсаларини ўғирлаганини тан олди

“Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ва клуб собиқ футболчиси Равел Моррисон жамоадошларининг оёқ кийимларини ўғирлаганини ошкор қилди.

У буни оиласини боқиш учун қилганини айтди. Бир вақтлар Моррисон Рио Фердинанднинг оёқ кийимини олаётган вақтда қўлга тушган ва кийим алмаштириш хонасидан қувиб чиқарилган эди. 

“Ўша вақтда болалар жамоасида эдим, ёш ва аҳмоқ бўлганим аниқ. Бу ерда бир жуфт бутса учун 250 фунт, 2 жуфт учун эса 500 фунтни тезда ишлаб оласан. Уйга совғалар билан борасан, кайфият эса аъло даражада!

Кўп зарар етказишни хоҳламагандим. Сенга ёки Уэйн Рунига қанча бутса беришларини кўрардим, бир вақтнинг ўзида 20-30 жуфт олардингиз. Кейин мен: “Бир жуфтини оламан ва уйдагиларни боқаман ҳамда уларни керакли нарсалар билан таъминлайман”, деб ўйлардим. Бу катта муаммо бўлади деб ўйламганман”, деган Моррисон жонли эфир вақтида Фердинандга қарата.

Истеъдодли ҳисобланган Равел Моррисон катта футболда кутилганидек ютуққа эриша олмади. 28 ёшли футболчи “қизил иблислар” асосий жамоасида 3 та ўйин ўтказган. Ярим ҳимоячи ҳозирда клубсиз ҳисобланади.

“Туманли Альбион”га алоқадор қизиқарли хабарлар Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасида! Обуна бўлинг!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика