

"Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ёзги трансфер ойнаси учун янги дарвозабонни олиб келишни ўзининг устувор вазифаларидан бирига айлантирди.

1-рақамли посбон Андре Онананинг мавсумнинг қолган қисмидаги ўйини ва клубнинг Чемпионлар Лигасига йўл олиши "қизил иблислар" қайси дарвозабон билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишини аниқлаб беради.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “Юнайтед” шорт-листидаги навбатдаги ном – ажойиб мавсум ўтказаётган Милинкович-Савич.
"Юнайтед" аллақачон 28 ёшли сербиялик бўйича сўров юборган. Маълум бўлишича, унга А Сериянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.



