МЮ - "Сельта" ва "Лион" - "Аякс" учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
9 май 2017, 18:45
Европа лигаси ярим финал жавоб учрашувларидан ўрин олган МЮ - "Сельта" ва "Лион" - "Аякс" баҳсларини бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилинди.

Лионда старт хуштагини польшалик Шимон Марчиняк чалади. Рефери ассистентлари - Томаш Листкевич ва Павел Скокольницки. Қўшимча ҳакамлар - Павел Рачковски, Томаш Мусял. Тўртинчи рефери - Радослав Сейка. Барча ҳакамлар Польшадан.

Манчестердаги баҳсни бошқариш Овидиу Хацеган бошчилигидаги руминиялик реферилар бригадасига топширилди. Қанот ҳакамлари - Октавиан Шовре, Себастьян Георге. Қўшимча реферилар - Раду Петреску, Себастьян Колцеску. Тўртинчи ҳакам - Раду Гигуляк.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com