"First News" телебошловчиси, Буюк Британиянинг энг машҳур журналистларидан бири Пирс Морган "Манчестер Юнайтед" ҳақида фикр билдирди.
Кеча манкунианликлар сафарда "Ливерпуль"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Манчестер Юнайтед" Роналдусиз АПЛда қолиш учун ўйнаган бўларди. Криштиану ҳозирги ҳолати учун мукаммал ўйин кўрсатмоқда", - деб ёзади телебошловчи ҳамда "Арсенал" мухлиси.