

"Қизил иблислар" франциялик хавбекни Англия чемпионатининг энг юқори маош олувчи ўйинчисига айлантиришмоқчи.
Манчестерликлар Погбага 5 йиллик шартнома таклиф қилишади, унга кўра, футболчининг маоши ҳафтасига 400 минг фунтни ташкил қилади. Томонлар Евро-2020да сўнг шартнома имзолашади.
Поль МЮда 2016 йилнинг август ойидан бери ўйнайди. Унинг манчестерликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



