МЮ Погба учун якуний нархни ўрнатди

Alisher
14 фев 2020, 16:40
"Манчестер Юнайтед" хавбек Поль Погбани сотишга тайёр.

"Қизил иблислар" франциялик ярим ҳимоячиси учун якуний нархни белгилашди.

Хабар берилишича, МЮ ўз ўйинчисини 83 миллион фунтдан камига сотмайди. Бу нарх эса манчестерликлар олдинроқ сўраган нархдан икки баравар камдир.

МЮ бир неча ой олдин Погбага 150 миллион фунтлик нарх қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мино Райола францияликнинг Италияга қайтишни хоҳлаётганини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian