Райола: "Погба "Ювентус"га қайтишга қарши эмас"

Alisher
14 фев 2020
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг Италияга қайтишни хоҳлаётганини тасдиқлади.

Погба 2012-2016 йилларда ўйнаган "Ювентус" клубига яна қайтишни хоҳламоқда.

"Италия - Поль учун иккинчи уй. У "Ювентус"га қайтишга қарши эмас, кўрамиз, Евродан сўнг нима бўларкин. Поль энг яхши даражада ўйнашни хоҳлайди. Аммо, МЮ вазиятни қийинлаштирса, у клубдан кета олмайди", - дейди Райола.

Эслатиб ўтамиз, Погбага бундан ташқари Мадриднинг "Реал" клуби ҳам даъвогар.


AlisherМуаллиф
Манба: Mirror