МЮ мухлислари учун нохуш янгилик. Магуайр "Юнайтед"да қоладиган бўлди

Aslanov Jasurbek
28 авг 2023, 23:28
Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед"да қолади.

Маълумотларга кўра, "Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес ҳимоячини сотиб олиш ғоясидан воз кечмаган эди. Бироқ МЮдагилар Лондон клубига ушбу трансфер амалга ошмаслиги ҳақида маълум қилишди.

Олдинроқ "Вест Хэм" ҳимоячига ҳафтасига 120 минг фунтлик маош таклиф қилган эди, футболчининг ўзи "Юнайтед"да ҳафтасига 170 минг фунт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times