МЮ "Лилль" ҳимоячиси Габриэл билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" эса ўйинчи учун курашда фаворит

Alisher
21 авг 2020, 11:54
"Лилль" ҳимоячиси Габриэл Магальяэс клубдан кетишга яқин.

"Манчестер Юнайтед" 22 ёшли ўйинчининг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари бразилиялик футболчи учун курашда "Арсенал" фаворит бўлиб турибди.

Футболчи учун шунингдек "Наполи" ҳам қизиқмоқда ва клуб ўз таклифини яхшилади, аммо "Арсенал" Габриэл учун асосий даъвогардир.

Футболчи коронавирус паузасига қадар "Эвертон" учун тиббий кўрикдан ўтиши керак эди, аммо бу амалга ошмади.

Ўйинчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›