МЮ ҳимоячиси Африка Кубогини ўтказиб юборади

29 апр 2019, 21:11
"Манчестер Юнайтед" ҳимочиси Эрик Байи жароҳати сабабли мавсум охирига қадар сафдан чиқди.

25 ёшли футболчи кеча АПЛнинг 36-туридан ўрин олган "Челси"га қарши ўйинда (1:1) тиззасидан жароҳат олган эди. Байи эндиликдп Африка Кубогини  ўтказиб юбориши маълум бўлди. Ушбу мусобақа Мисрда 21 июнь-19 июль кунлари бўлиб ўтади. 

Оле-Гуннар Сульшер иҳтиёрида иккита ҳимоячи: Маркос Рохо ва Виктор Линделёф қолди. Фил Жонс ва Крис Смоллинг жисмоний муаммо туфайли кечаги баҳсда қатнаша олишмади.

Кот-Д'Ивуар терма жамоаси аъзоси жорий мавсум АПЛда 12 та ўйинда қатнашиб, 1 марта майдондан четлатилган.   

Ўхшаш янгиликлар


Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›