МЮ – «Челси». Куртуа жароҳат олди ва ўйинда иштирок этмайди

Narzulla Saydullayev
16 апр 2017, 17:07
«Челси» посбони Тибо Куртуа жароҳат туфайли АПЛ 33-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

24 ёшли футболчи машғулотлар вақтида оёғини шикастлаб олди ва Манчестерга бормади. Шу боис иккинчи дарвозабон Асмир Бегович бу мавсумда илк бор асосий таркибда майдонга тушади.

«Челси»дагилар Куртуа 22 апрель куни «Тоттенхэм»га қарши ўтадиган Англия кубоги ярим финалига қадар сафга қайтишига умид қилишмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/HLNinEngeland