МЮ «Барселона» футболчисини дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячига айлантирмоқчи
31 мар 10:56
Янгиликлар
МЮ «Барселона» футболчисини дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячига айлантирмоқчи
«Манчестер Юнайтед» «Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдега жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Инглизлар чап қанотдаги муаммоларни айнан Алехандро Бальде билан ёпишни исташмоқда.
Хабарларга кўра, «қизил иблислар» ҳимоячига йилига 12 миллион евродан ортиқ маош таклиф қилмоқчи. Агар ушбу келишув амалга ошса, 21 ёшли футболчи дунёдаги энг кўп маош олувчи ҳимоячига айланади.
Бироқ футболчининг ўзи «Барселона»ни тарк этиш ниятида эмас. Шунингдек, «Барселона» ҳам асосий ҳимоячиси билан хайрлашишни мақсад қилмаган.
Алехандро Бальде «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 8 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар