МЮ Араухога йилига 8 миллион евро маош таклиф қилмоқда, "Арсенал" 6 млн (Жерар Ромеро)

Alisher
17 мар 2022, 15:47
Англиянинг топ-клублари "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо билан шартнома имзолашмоқчи.

23 ёшли ўйинчига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Жерар Ромеронинг хабарига кўра, манчестерликлар уругвайликка йилига 8, "тўпчилар" эса 6 миллион евро таклиф қилишмоқда.

"Барселона" ва футболчи ҳали шартнома борасида келиша олишмаяпти, аммо Рональднинг ўзи Каталонияда қолмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/gerardromero