МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...

Khoja
13 фев 2025
«Манчестер Юнайтед» молиявий аҳволни яхшилаш учун яна ходимларни ишдан бўшатишга қарор қилди.

МЮда 30 йилдан бери ишлаб келган жамоа бошлиғи Жейи Кей ишдан олинди. Ушбу мутахассис 1995 йилдан бери «қизил иблислар» билан бирга бўлиб, у шу вақт орасида маълум вақт жамоанинг бош директори Девид Гиллга ёрдамчи бўлган. Сўнгги ўн йил давомида асосий таркибнинг жамоа бошлиғи бўлган.

Шунингдек, МЮ яна 100 нафар ходимни ишдан олишга қарор қилган.


KhojaМуаллиф
Манба: Goal.com