МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди
11 мар 17:01
Янгиликлар
МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди
МЮ янги стадион қурилишини анонс қилди.
Клуб "Олд Траффорд" ҳудудини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 100 минг томошабинга мўлжалланган арена қуриш ниятида эканлигини маълум қилди. Сешанба куни Foster + Partners архитектура гуруҳи бўлажак стадион ва унга туташ ҳудуднинг концептуал тасвирларини тақдим этди.
Янги стадион Буюк Британия иқтисодиётига йилига 7,3 миллиард фунт келтириши, қўшимча 92 минг иш ўрни яратиш ва 17 минг янги уй-жой қуриш имконини бериши кутилмоқда.
Қурилиш қиймати тахминан 2 миллиард фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Foster + Partners раҳбари, архитектор лорд Норман Фостер қурилишни 5 йил ичида якунлашни режалаштираётганини айтди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар