Мхитарян "Рома" билан келишувини яна бир йилга узайтиришга тайёр

Sherzod Nurmatov
24 апр 2022, 20:53
Римликлар хавбеки Генрих Мхитарян катта эҳтимол билан жамоада қолади.

Бу ҳақда Рим клуби директори Тиаго Пинто хабар берди.

"Мхитарян билан битимни узайтириш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз ҳамкорликни давом эттирмоқчимиз", – деди Пинто.

33 ёшли арманистонликнинг амалдаги шартномаси шу йилнинг июнига қадар амал қилади. Айтишларича, томонлар уни яна бир мавсумга узайтиришади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: DAZN