
"Мен уни бундай аҳволда кўрсам хафа бўлиб кетаман. Жамоа яна муваффақиятларга эришиши учун мураббий бор кучини ишга соляпти. Аммо бу оддий иш эмас. Клопп доим бизни қўллаб келган ва биз ғалабалар билан унга хурсандчилик тақдим этмоқчимиз" - дейди Арманистон терма жамоаси футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврадан сўнг "Боруссия" 15 очко билан турнир жадвалида сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди.