UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  2 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

Музаффар Музаффаров ва Жасур Ҳакимов: "Терма жамоамиз КХДРни мағлуб этса керак" Янгиликлар

Музаффар Музаффаров ва Жасур Ҳакимов: "Терма жамоамиз КХДРни мағлуб этса керак"

Ўзбекистон - КХДР учраушувидан олдин "Сўғдиёна" футболчилари Музаффар Музаффаров ва Жасур Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

1.Ўзбекистон-КХДР ўйинида қандай натижа қайд этилиши мумкин?
2.Ғалабани қўлга киритишда қандай тактика бизга кўпроқ қўл келиши мумкин?
3.Миллий терма жамоамизнинг ҳозирги таркиби аввалгиларидан кучли деган фикрга қандай қарайсиз?
4.Биз ЖЧ-2018 чиқиш йўлида қандай ишларни амалга оширсак мақсадга эриша оламиз деб ўйлайсиз?

Музаффар Музаффаров:
1)  3:1
2) Ҳужумкор схема (тактика) 4-2-3-1
3)  Олдингилари ҳам кучли эди фикримча, ҳозирги такриб ҳам. Ҳозирги таркиб билан ЖЧ-2018 чиқса бўлади.
4) Худо хоҳласа ЖЧ-2018 га чиқамиз.

Жасур Ҳакимов:
1)   Аниқ ҳисобни билмайману,  худо ҳоҳласа ўйин миллий терма жамоамиз фойдасига ҳал бўлади.
2)   Мураббийлар қанақа тактика қўллашини билмадим.  Лекин биз кўпроқ ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз керак.  Биз уйда ўйнаяпмиз - ўйинда ким “хўжайин” эканини кўрсатиб қўйишимиз керак.
3)   Балки, бир тарафдан тўғридир.  Лекин мени ўйлашимча, миллий терма жамоамизда ҳеч қачон кучсиз таркиб бўлмаган ва бўлмаса ҳам керак.
4)   Ҳозир футболимиз аввалгига қараганди анча ўсишга эришган. Ёшларга кўпроқ эътибор бериб, ҳалқаро турнирларда тез-тез қатнашиб туравериш керак. Бундан бу ёғига шу кетишда давом этса,  албатта мақсадга эришамиз ва Россиядаги ЖЧ иштирок этишимизга ишонаман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика