UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  2 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  2 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  47 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0

Музаффар Музаффаров: "Роганни "Динамо"да ҳор қилиб юборишди. Бу клубдаги шароитларга Мессини олиб келсангиз ҳам ҳеч нарса қила олмайди" Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: "Роганни "Динамо"да ҳор қилиб юборишди. Бу клубдаги шароитларга Мессини олиб келсангиз ҳам ҳеч нарса қила олмайди"

Биринчи даврани "Динамо"да ўтказган ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаров фаолиятини легионер сифатида Бангладеш чемпионатида давом эттираётганидан хабарингиз бор.

Суперлиганинг бир нечта жамоаларида тўп тепган футболчи эндиликда хорижда ўз имкониятларини синаб кўришни мақсад қилган. Аслида "Динамо"дан нима учун кетганди? Янги жамоаси ҳақида фикрлари қандай? Қуйидаги бу ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Музаффар Музаффаров легионерга айланди

— "Динамо"дан кетишимга биринчи сабаб сербиялик мураббий Предраг Роганга ноҳақлик қилингани бўлди. Уни нима учун олиб келишди ўзи? Бу мураббийга ҳеч ким ёрдам бермади. Андрей Шипиловни бош мураббий қилиш ниятлтиги бор экан, нима учун мавсум бошидан бунга қўл уришмади? Бечора Роганни ҳор қилиб юборишди. Ишонасизми, биринчи лига клубининг базаси "Динамо"никидан яхшироқ. Бориб кўринг бир. Хунук бўлса ҳам айтаман, 25 нафар футболчига 2 дона хожатхона, 3 дона душ бор. Дейлик машғулот кечки соат олтида тугаганда ҳам навбат кутишга тўғри келади. Бир дона кир ювиш машинаси қўйилган. Агарда мен кийимларимни ювадиган бўлсам 5 соат кутишим керак. Ташкилотчилик ноль. Футбол учун ҳеч нарса тайёр эмас. Шунча йил тўп тепиб бундай шароитни кўрмаганман. Роган учун барчасига чидадик. Ишлаб юрган одамнинг "тагига сув қўйишди". Яна битта столда таомланишарди. Мақсадига эришишди, кейин нима бўлди? Ҳаммага маълум. 

— Маошлар вақтида берилган. Ўшанда ҳам 80 фоизи бериларди. Маошни эшитсангиз жуда кулгули ҳолатда. Албатта вақтидада бўладида энг кам маош берилгандан кейин. Туркияда йиғин қилмасдан базани ремонт қилмайдими? Сафар ўйинларига борганимизда бошқа клублар формаларини илиб қўйишади, турли егулик, ичимликлар муҳайё қилингани бўлади. Бизда 20та футболчига 17 дона банан ва 1 дона шоколад қўб қўйишади, тамом. Роган хайрлашаётганида кўзида ёшни кўрдим. Йиғлаб кетди. Мени "Динамо"дан ҳеч ким кетказгани йўқ. Жамоани ўзим тарк этдим. Рогандан сўнг битта "Навбаҳор" билан учрашувда майдонга тушдим ва қайтиб келмадим.  У мураббийга энди энди ўрганиб бораётгандик. Кўп учрашувларда кичик ёки битта тўп фарқи билан мағлубиятга учрадик. Агар футболчиларга шароит қилиб бермаса кейинги йил ҳам Суперлигага чиқолмайди. Эркин Байдуллаев, Элгужа Григалашвили, Марат Бикмаев қандай футболчилар улар. "Динамо"даги шароитга Мессини олиб келсангиз ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Ёмғир ёғса базани сув босиб кетади. Умумий қилиб айтганда ноҳақликлар жуда кўп бўлди. 

— Бундай воқеалардан кейин очиғи футболдан кўнглим совиб кетди. Менга бир агент алоқага чиқди ва қизиқтирди. Кейин эса шартнома имзоладим. Сўнгги йиллардаги фаолиятимга келсак, пасайиш демаган бўлардим. "Қўқон-1912"да 7 ой ичида 3 маротаба оёғим синди. "Турон"да ўзимни яхши томонларимни кўрсатдим, деб ўйлайман. Бу клубда муҳит ва футболга қараш бошқача. Раҳбарлари ҳақиқий мард инсонлар. "Моҳаммедан Спортинг" анча йиллардан бери Бангладеш Суперлигасида барқарор ўйнаб келяпти. Клуб олдига чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган. Испания, Бразилия, Эрон мамлакатидан келган легионерларни ўз сафига қўшиб олди. Шароитлар аъло даражада. Ҳар бир легионерга алоҳида уй ва автомобил берди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика