UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 21:47ЕЧЛ. "Барселона" – "Бенфика". Таркиблар аниқ!  11 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  3 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  4 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  11 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  10 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22

Мухтор Қурбонов: Тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: Тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда

Ўз вақтида ақлли футболчилардан бири бўлган Мухтор Қурбонов қайси жамоада ўйнамасин, доим етакчи бўлиб келган.
Бугунги кунда мураббийликда фолият юритаётган Қурбонов айни пайтда биринчи лига иштирокчиси "НБУ-Осиё"ни бошқармоқда. Айтиш керакки, унинг жамоаси бу йил кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда. Иккинчи босқич ўйинларига банкирларнинг тайёргарлиги қандай кетаётганини билиш мақсадида Мухтор Қурбонов билан қисқача суҳбат қилдик.

- Мухтор ака, жамоангизнинг иккинчи босқич учун кўраётган тайёгарлигидан кўнглингиз тўлмоқдами?
- Ҳа, шароитимиздан келиб чиқиб, мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз. Машғулотлар аввалига кунига икки маҳалдан ўтказилди. Баъзида бир маҳалдан шуғулландик. Йиғинни ўз қароргоҳимизда ўтказдик.

- Шунингдек бошқарувингиздаги жамоанинг ўртоқлик учрашувларида ҳам иштирок этганидан хабаримиз бор.

- Ҳа, машғулотлар билан бирга баъзида синов-назорат ўйинларига ҳам эътибор қаратдик. Чунки ҳозир таркибимизда кўрикдан ўтиш келган бир нечта футболчилар бор. Уларни айнан назорат ўйинлари орқали имкониятларини текшириб бормоқдамиз. Шу кунгача Сўғдиёна, Қўқон-1912 ва Шўртан каби жамоалар спарринг-рақибимиз бўлди. Бугун эса Хоразм билан яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказамиз. Бу ўйин ўз майдонимизда кечади.

- Кўрикдан ўтиш келган футболчиларнинг қайсилари билан келишувга эришдинглар?

- Ҳозирча ҳеч бир футболчини қолиши аниқ эмас. Бугунги ўйин кўпчиликни тақдирига ойдинлик киритади. Фаррух Нурлибоев, Жавлон Гусейнов, Фарҳод Усмонов ва бир қатор янги ёш футболчилар кўрикда бўлиб туришибди.

- Жамоа билан хайрлашган футболчилар ҳам борми?

- Биринчи босқичда тўпурарлик маҳоратини намойиш этган иқтидорли ҳужумчимиз Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг "Явор" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор. Ундан ташқари грузиялик легионеримиз Тариэль Энукидзе ҳам жамоадан кетди. Бу футболчи ватанига қайтиб кетган.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика