UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  205 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Мухтор Қурбонов: “Ўйлайманки молиявий муаммолар яқин орада ҳал этилади” Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “Ўйлайманки молиявий муаммолар яқин орада ҳал этилади”

“Шўртан” жамоаси бош мураббийи Мухтор Қурбонов сайтимиз талқинига кўра, 12-турнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

Бунга сабаб шуки, ғузорликлар ўтган шанба куни Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди. Гарчи жамоада молиявий муаммолар бўлсада, “Шўртан”нинг турнир жадвалида эгаллаб тургани ўрнини қониқарли баҳолаш мумкин. 

- “championat.asia” сайтини кузатиб бораман. Лекин рамзий терма жамоадан ўрин олганимни сиздан эшитиб турибман. Очиғи, бу мен учун кутилмаган совға бўлди. Чунки ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Бундай рағбат кишига қўшимча куч бағишлайди. Насиб қилса кейинчалик ҳам рамзий терма жамоага киришга харакат қиламиз. Бунинг учун жамоам билан ижобий натижа қайд этишимиз керак – дея гап бошлади Мухтор Муродович. 

- “Машъал” билан ўтказган ўйинимизга келадиган бўлсак, йигитларнинг “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг кайфияти юқори эди. Ўзларига бўлган ишонч ортди. Муборакка фақат ғалаба учун боргандик ва якунда мақсадимизга эришдик. Ўйин бошида мезбонлар бизга ташаббусни бериб қўйди деб ўйлайман. “Машъал” футболчилари биринчи голни киритганидан сўнг дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Темур Жўраев 11 метрлик зарбани қайтаришга эришди. Шундан кейин футболчиларимнинг шашти янада юқори бўлди. Дастлабки бўлимда ҳисобни тенглаштиришга эришдик ва танаффусга дуранг билан чиқиб кетилди. Иккинчи таймда эса энди “Шўртан” фойдасига пенальти белгиланди. Бундан ҳужумчимиз Игорь Таран аниқ фойдаланиб, ҳисобда олдинги олиб чиқди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, қийин ўйин бўлди деб ҳисоблайман. 

- Молиявий муаммолар? Биласизми ҳозир деярли ҳар бир жамоада бундай камчиликлар бор. Ўйлайманки “Шўртан”да бу муаммо яқин орада бартараф этилади. Бугун жамоамиз мутасаддилари билан учрашдим. Тўғри, бундай вазиятда футболчиларни учрашувга тайёрлаш ҳам қийин бўлмоқда. Лекин шунга қарамай йигитлар ҳар бир учрашувга ижобий натижа учун чиқмоқда. Уларни клуб билан амалда шартномаси бор. Ҳар бир баҳсда жон қойитиб ўйнамоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтиш керак. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика