UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  34 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  8 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  6 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10

Мухлислар клубининг мухлисларга мурожаати! Янгиликлар

Мухлислар клубининг мухлисларга мурожаати!

Бугунги ўйинда терма жамоамиз мухлисларнинг кўмагига муҳтож. Бугун биз гуруҳдаги ўзимизга тегишли ўринни қайтариб олишимиз керак.

Бугун стадионга иложи борича кўпроқ ватанимиз байроқлари билан келинглар, стадионга ёғоч ушлагичли байроқлар билан кириш мумкин эмас, лекин оқ пластик ушлагиччи байроқларга рухсат бор.

Байроқ ҳажми 1х2 метр, пластик ушлагичи эса 120 сантиметрга рухсат бор. Ўйиндан 15 дақиқа олдин стадион суҳандони миллий терма жамоамиз футболчиларини таништириш жараёнида ҳам кичик янгилик киритилган, стадионга ташриф буюрган мухлислардан илтимос қиламиз: Суҳандон ҳар бир футболчини исм ва фамилиасини айтганидан сўнг барчамиз биргаликда Ўзбeкистон деб олқишлаймиз!


Рақиб жамоа футболчилари таништирилганда эса ўзбекона маданиятни сақлаган ҳолда қарсак чалиб туришингини илтимос қиламиз!

Тўғри, сир эмас ҳозирда стадион кассаларида фақатгина дарвоза орти ва ён тарафларидаги секторларга жой қолган холос, лекин ўйинга оз фурсат қолганида ўша виждонини пулга сотганлар чипталарни ўз нарҳида хаттоки арзонроққа ҳам сота бошлашади, азиз ватандошлар барчангизни “Пахтакор” Марказий стадионига таклиф этамиз. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик, осмони мусаффо тинч юртимиз Ўзбекистон омад сенга ёр бўлсин!
Олға Ўзбeкистон!

Абдураҳмон Фозилов


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика