UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  0 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  15 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21

Мутолаа учун. "Реал"нинг ярим ҳимояси қай тариқа ёшармоқда? Янгиликлар

Мутолаа учун. "Реал"нинг ярим ҳимояси қай тариқа ёшармоқда?

Теглар :  "Реал Мадрид"
"Реал" сўнгги йилларда трансферлар сонига эмас, сифатига эътибор бермоқда.

115 млн евро эвазига "Челси"дан Эден Азарнинг "провал" трансферидан кейин клубдагилар янгиларнинг танланишига жиддий назорат қилишмоқда.

"Бланкос" энди ёшларга кўпроқ эътибор беришни бошлади, энди жамоа аста-секинлик билан ёшармоқда. Бу гап жамоа ярим ҳимоясига, айниқса, тегишли. Каземиронинг тўсатдан "Манчестер Юнайтед"га кетиши, шунингдек, Тони Кроос ҳамда Лука Модричнинг ёши ўтаётганлиги сабабли клуб шу йўлни танламоқда.

Аммо клуб бу ишни бирданига қилмаяпти. "Челси" мисолида қарайдиган бўлсак, Карло Анчелотти аста-секинлик билан бу ишни амалга оширмоқда. Таркиб борасида муаммолар бўлиши мумкин. Барибир жамоага ҳужумни хавфлилаштирадиган, мавсумни барқарор ўтказадиган футболчилар керак бўлмоқда. "Қаймоқранглилар" Килиан Мбаппени охиригача кутишса керак, бироқ унинг "Реал"га ўтиши осон ишдек кўринмаяпти.

"Реал"да трансферлар ойнасида ҳали қилинадиган ишлар бор, бироқ , улар ярим ҳимоя ишларини якунлаб бўлишган кўринади. Клубдагилар ярим ҳимояни ёшартириш вазифасини ажойиб тарзда уддаламоқда. Жамоанинг афсонавий ярим ҳимоя чизиғи Каземиро-Модрич-Кроос триосидан фақатгина Карлос кетди ва тезда унинг ўрнини алмаштиришди. Жамоа ярим ҳимояси бироз ёшарди. Эндиликда "Реал" яқин орада жамоадан кетиши керак бўлган ярим ҳимоячилари ўрнини ёшартириши керак. Гап уларни шунчаки ёшартиришда эмас, жамоани оқилона қуришда давом этишда.

Ҳозирги ярим ҳимояни ёшартиришдаги асосий бўлак Федерико Вальверде бўлди. "Бланкос" уни 2016 йили 5 млн евро эвазига "Пеньярол"дан сотиб олганди. Ҳозир унинг нархи 100 млн евро. "Депортиво"да ижарада ўйнаб, "Реал" тизимига мослашиш осон иш бўлмасди. Хавбек 24 ёшга кирган бўлса-да, ҳали ҳамон ўзининг пик ҳолатига чиқиб бора олмади.

Вальверде 2018 йилдан буён "Реал" таркибида ўйнаб келмоқда. Мавсумдан мавсумга у янада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва самарали ҳаракатларини кўпайтиряпти. Ўтган мавсум Феде учун энг зўри бўлди, десак адашмаган бўламиз. У гол+пас тизимида 11 (7+4) очко йиғди. Умуман олганда бунинг асосий сабаби футболчининг ҳужумга кўпроқ мослашаётгани бўлди. Уругвайлик хавбек ўтган мавсум 56 ўйиннинг 29тасини марказий ярим ҳимояда, 25тасини ўнг қанот вингери сифатида ва иккита баҳсни ўнг қанот ярим ҳимоясида ўтказди.

Уругвайликнинг "Реал"даги трансформацияси орқали шуни ҳулоса қилиш мумкинки, клуб футболчиларни нафақат ёшартириш, балки, уларни кўп қиррали қилишни истамоқда. Бундай ҳолат Эдуардо Камавинга билан ҳам содир бўлди. Франциялик хавбек 2021 йил ёзида "Ренн"дан "Реал"га ўтди. Трансфер суммаси 31 млн еврони ташки қилди. Икки мавсум давомида унинг трансфер суммаси 85 млн еврогача ошди.

Француз Испания пойтахтига таянч ярим ҳимоячиси сифатида келди, ўтган мавсум давомида эса чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнади. Камавинга ўзи учун бегона позицияда сифатини йўқотиб қўймади ва кўп нарсаларни ўзлаштириб олди. Йигитча эндигина 20 ёшга кирган ва шу сабабли исталган позицияда ўйнаб, ўзи учун катта потенциал йиғиб олиши мумкин.

Орельен "Реал"даги биринчи мавсумини беқарор ўтказди. Бироқ шундай бўлса-да, айрим жойларда жамоанинг етакчиси бўлиб турди. Француз учун "Реал" 2022 йили "Монако"га 80 млн евро тўлади. "Қаймоқранглилар" жамоадан тўсатдан кетган Каземиронинг ўрнини айнан у орқали ёпишга ҳаракат қилишди ва уни асосий таянч футболчиси қилишди. Иккинчи даврадан кўра, биринчисида Орельен ўзини анчагина яхши ҳис қилди. Умуман олганда "Реал"даги илк мавсум у учун ёмон ўтмади. 23 ёшли йигитчанинг ҳали ўсишига анча имкониятлари бор.

Ушбу ёзда "Реал" учун энг асосий трансфер Жуд Беллингем бўлди. Клуб "Боруссия"га унинг учун 103 млн евро тўлади. Қайд этиш керак, Жуд 20 ёшидаёқ Бундеслиганинг энг қиммат футболчиси бўлди. У марказий ярим ҳимояда ва қанотларда ҳам ўйнай олиши мумкин. Унинг самарадорлиги анчагина юқори. Ўтган мавсумда у Бундеслигада гол+пас тизимида 12 очко, ундан олдингисида эса 11 очко тўплаганди.

Жуд билан биргаликда "Реал"га Браим Диас ҳамда Арда Гюлер келди. Бири "Милан"дан ижарадан қайтган бўлса, иккинчиси "Фенербахче"дан 20 млн евро эвазига сотиб олинди. Туркиялик футболчи ҳали анчагина ёш ва ўз мамлакати футболининг келажакларидан бири деб ҳисобланмоқда. У ўз олдига жуда катта мақсадлар қўядиган футболчи. Хатто илк интервьюсида "Реал"нинг асосий таркиби учун курашишини маълум қилди.

Айни дамда "Реал" ярим ҳимоясида кўплаб футболчилар бор ва уларнинг умумий суммаси 400 млн еврони ташкил қилмоқда. Бу ёш ва сифатли футболчиларнинг кучли томонлари кўп. Уларнинг барчаси энг ками икки позицияда ўйнай олишади. Энди барчаси балансни топишда. Улар учун тўғри йўналиш берилса, ўзларининг энг яхши сифатларини кўрсата олишади. Жамоа ярим ҳимояси яхши сифатда ёшартирилаётгани сабабли "Реал" доимо энг яхшиларидан бири бўлиб келмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика