UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  1 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  24 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3

Мутолаа учун. Осиёда тенгсиз деб топилган суриялик "жавоҳир" Омар Хрбин ҳақида Янгиликлар

Мутолаа учун. Осиёда тенгсиз деб топилган суриялик "жавоҳир" Омар Хрбин ҳақида

Осиё Кубогидаги дастлабки рақибимиз Суриянинг таркибига назар ташлар эканмиз, терма жамоа афсонаси Омар Ас Соманинг Купернинг рўйхатига кирмаган ажаблантирди.

Лекин Сурия терма жамоаси таркибида Ас Сомадан қолишмайдиган "снайпер" бор. Омар Хрбин номи барчангизга таниш. Турли ёшдаги терма жамоалар, Жаҳон чемпионатлари саралашларида дарвозабонларимизни кўп ранжитгани билан ёдда қолган.

2017 йил декабрь, Таиланд. Бангкок шаҳридаги маросимлар залида ОФК Осиёнинг энг яхшилари эълон қилишни бошлади. Барча номинациялар қатори навбат қитъада йил футболчисини аниқлашга келди. Номзодлар учлигидан хитойлик Ву Лей ("Гуанчжоу Эвергранд"), БААдан Омар Абдулраҳмон ва суриялик Омар Хрбин жой олишди. Якунда соврин Хрбинга топширилди ва у ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилган дастлабки суриялик футболчига айланди.

Омар Хрбин профессионал фаолиятини бошлаган йилда Сурияда ҳали фуқаролар уруши бошланмаган, бироқ мамлакатда сиёсий нотинчлик ҳукмронлик сурарди. Ёш йигитча уруш футболни буткул издан чиқаришини кутмаганди. Футболга болалигидан қизиқишни бошлаган Омар акаси Муҳаммадни яшил майдонда тўп тепишини кўриб ҳавас қилади ва футболчи бўлишга жиддий қадам ташлайди. У ўзининг келажагини аллақачон белгилаб олганди. Дамашқлик ёш форвард дастлаб Суриянинг “Ал Вахда” клубида фаолиятини бошлайди. Мамлакатдаги қалтис вазият сабабли у Ироққа кўчиб ўтади ва маҳаллий “Ал-Қува Ал-Жавия” жамоаси билан шартнома имзолайди. 20 ёшида Ироқ чемпионатининг ҳужумчисига айланган Харбин тўпурарлик хислатларини бошлаб юборади. У икки йил давомида 30та учрашувда майдонга тушиб, 11та голга муаллифлик қилади. 2015 йилда ҳужумчи Ироқнинг бошқа бир клуби “Ал-Минаа” клубига ўтади ва бир мавсум давомида фаол тўп тепиб сермаҳсуллик қайд этади, 10та ўйинда 10та гол. Бу орада она ватанидаги уруш, қийинчиликларнинг совуқ нафаси Ироқда ҳам сезилиб турарди. Юзага келган қалтис вазият қаҳрамонимизнинг иродасини янада тоблаган эди. Шунинг учун у ҳар қандай муаммоларга ва қийинчиликларга тайёр турарди. Фаолиятини чўққисига кўтарилиши учун эса кучлироқ ва даражаси юқорироқ клубга ўтиши керак эди.

Омар Хрбин ҳозирги кунда Сурия терма жамоасининг энг қиммат футболчиси ҳисобланиб, трансфермаркет портали уни 4,50 миллион еврога баҳолаган

Маълумотларга қараганда, Хрбиннинг жамоага келишини ва шартнома имзолашини таниқли аргентиналик мураббий Рамон Диас истаган экан. Мутахассис бошқарувида футболчи жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида гавдаланди. ОЧЛда бир қатор муҳим голларни урди. Ярим финалнинг биринчи ўйинида у “Персиполис” дарвозасига жавобсиз бир ўзи учта тўп киритди ва жамоа билан 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Омарнинг 2018 йил 13 январь куни “Ал Иттиҳод”га қарши ўйинда орттириб олган жароҳати фаолиятига жиддий таъсир ўтказди. Шу боис у ОЧЛ қайдномасига киритилмади. Кейинги йилни у бир текис ўтказа олмади, спорт формасига ва аввалги ҳолатига қайтиши мураккаб кечди. “Ал Ҳилол” раҳбарлари унинг ўрнига янги футболчиларни, легионерларни олиб келди. Натижада у Мисрнинг “Пирамидз” жамоасига ижарага бериб юборилди. Бу футболчининг фаолиятидаги пасайиш даври бошланганидан далолат берарди.

Хрбин бугунги кунда Сурия терма жамоасининг етакчиларидан бири саналади. 2012 йил 20 ноябрь куни миллий жамоа бош мураббий Марва Хури 18 ёшлик Хрбинни Ироқ билан ўртоқлик ўйинига таклиф қилади. 2016 йил олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатига саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олди. Учинчи турга қадар вакилларимиз ҳам, Сурия ҳам гуруҳдаги қолган икки рақиб Ҳиндистон ва Бангладешни қийинчиликсиз мағлубиятга учратганди. Фақатгина биринчи ўринни эгаллаган жамоаларгина Қатардаги мусобақага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритарди. Иккинчи ўрин соҳибининг тақдири эса қолган термаларнинг натижасига боғлиқ бўлиб қоларди. Учинчи ҳал қилувчи турда Ўзбекистон ва Сурия гуруҳда биринчи ўринни олиш учун майдонга чиқишади. Унда эса Сурия Бахтиёр Ашурматов шогирдларини кичик 2:1 ҳисобида ютади ва ортиқча муаммосиз финал босқичига чиқади. Беллашувда дарвозамизга киритилган икки голни Омар Харбин уради. Мазкур саралашда у 6та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи бўлади.

“Биз саралашда жуда оғир учрашувларни ўтказдик. Майдонда бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилдик. Бор кучимизни ишга солдик. Бутун Сурия халқига қувонч бағишлашни истагандик. Аммо, омад биздан юз ўгирди. Шунга қарамай биз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдик деб баралла айта оламан”,- дея тан олди.


2021 йил Миср эҳромларидан амирликлар томон йўлга тушди. У ерда "Ал Ваҳда" жамоаси кутарди. "Ал Ваҳда"даги дебют мавсумида 25та ўйинда 15та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи бўлди. Бир мавсум "Шабаб Ал Аҳли"даги фаолиятидан сўнг бу мавсум яна "Ал Ваҳда" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳозирда у БАА чемпионатида, "Ал Ваҳда" таркибида 9та гол билан тўпурарлар пойгасида Кожо Лабадан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика