UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Мутолаа учун. ЖЧ-1982: Бразилия - Италия учрашуви футболни ўзгартириб юборган Янгиликлар

Мутолаа учун. ЖЧ-1982: Бразилия - Италия учрашуви футболни ўзгартириб юборган

1982 йили жаҳон чемпионатида кечган даҳшатли ва тарихий баҳсни эслаймиз.

Ўша пайтдаги Бразилия энг кучли саналган эрсада, мағлубият аламини тотиб кўради.

Испаниядаги бу Жаҳон чемпионати сирли одам бўлган, катта обрўга эга шахс - Раймундо Сапорта томонидан ташкил этилган. У Бернабеунинг ўнг қўли бўлиб, "Реал"нинг бир вақтнинг ўзида футбол ва баскетбол бўйича топ-клубга айланишининг ортида турган, аммо ҳеч ким унинг таржимайи ҳоли билан танишиб чиқмаган. Нацистлар довули Европани босиб олганида, унинг ота-онаси сохта ҳужжатлар билан Испанияга қочиб кетишган. Сапорта ушбу ҳужжатлар билан ўсиб-улғайган ва фаолиятини "қурган".  Бутун дунё унинг номини билар эди, лекин унинг ҳақиқий исми шу эканлигига ҳеч ким кафолат беролмасди. 2014 йили у Парижда эмас, балки Истанбулда туғилганлиги маълум бўлди.

У Италия ва Бразилия ўртасидаги ўйинни VIP-ложада ФИФА президенти Жоао Авеланж билан бирга томоша қилади. У 1916 йили Риода туғилган. Отаси бельгиялик муҳожир Фаустин эди.

Бразилия - Италия ўйинида тасодифий меҳмонлар ва номаълум шахслар йўқ эди. Қонли асрдаги барча ижтимоий шахслар битта стадионда йиғилиб қолишади ва қайсидир маънода абадий буюклик учун шарт-шароит яратилади. Бу баҳс футболни ҳам ўзгартириб юборади. 


Бразилия-82 – энг техникаси юқори ярим ҳимоячиларга эга тарихий жамоа

80-йиллар бошида бразилияликлар қандай ўйнаганини тасаввур қилиш учун уларнинг Жаҳон чемпионатидаги бирон-бир учрашувини кўринг. Сиз ушбу жамоага 80-йиллар аурасига тушиб қолгандек ошиқ бўлиб қоласиз. Улар эркин ҳаракат қилиш ва юқори техникани намойиш этиш орқали ретро ва футуризмни бирлаштириб дунёни ҳайратда қолдирдилар. Содда қилиб айтганда, соҳил футболи элементларини тўпга бир йки икки марта тегиш орқали тезлик ва геометрия ёрдамида амалга татбиқ қилишди.

Биз Бразилия терма жамоасининг иккита ўйинини кўрдик. Иккала ўйинда ҳам фақат дарвозабон ва марказий ҳужумчи ўз позициясида турди, қолганлар жуда ҳаракатчанлиги боис исталган вақтда ҳар қандай жойда пайдо бўлиб қолишди" - дейди ҳайратда қолган Янги Зеландия мураббийи Жон Эдсхэд.

Сократес бу услубни тартибсиз ташкил қилинганини айтган: “Ҳар бир киши берилган вазифаларни тўлиқ бажарса, ўзи хоҳлаганидек ўйнаши мумкин. Ғалати кўринади, лекин иш беради. Ҳаммасига ақл ва импровизация туфайли эришилади. Мен қанотда, ҳужум марказида, ҳимояда, таянчда ўйнайман - бу ўйиннинг қандай кечишига боғлиқ. Биз Жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмасак-да, 4-2-4, 4-3-3 ва умуман бизгача ихтиро қилинган барчасини ўзгартирамиз".

"Карусель" учта даҳо атрофида "қурилади". Фалкао барча замонларнинг энг кучли плеймейкери бўлиб, унга қарши ҳеч қандай босим ўтказилмаган таянч аъзоси. 

Агар Сократес бундан 30 йил олдин туғилганида, Че Гевара бўлган бўларди. У кунига икки қути сигарета чеккан, ечиниш хонасида пиво ичган, кўпинча машғулотларда қатнашмаган ("Мен атлетизмга қаршиман, мени боримча қабул қилинг") ва "Демократия" ёзувли либосда ҳаракатланган.

"У майдонга қадам қўйган энг яхши футболчилардан бири", - дейди Зико Сократес ҳақида.

Бразилия тарихида Сократесдан юқори турувчи фақат тўртта йигит бор эди ва Зико улардан бири. Мукаммал техника эгаси, иккала оёғида ҳам кучли зарба йўллай оладиган ва шерикларига кўзини юмиб ҳам аниқ пас бера оладиган футболчи эди. 

"Зико – шоир. У футбол ўйнаганида, тўп худди унинг оёғига ёпишиб қолгандек туюлади", - деб ёзади журналист Армандо Ногейра.

Бугунги кунда ушбу номларни қирқ йил олдинги каби гапиришмайди, аммо бу тузатилиши мумкин. Роналдо, Кака ва Роналдиньо гуллаган даврни эсланг. Энди ёдда тутингки, Бразилияда ўтказилган сўровларда Зико одатда Роналдодан устун турган (умуман, Пеле ва Гарринчидан ташқари ҳаммадан юқорида), Сократес Роналдиньодан юқорироқ кўрилади, Фалькао эса Какани ортда қолдиради. 1982 йили улар чўққида эдилар. Шу сабабли бразилияликлар 1982 йилги термани жамоа тарихидаги энг кучлиси деб ҳисоблашади.

"Улар бизнинг сайёрамиздан эмас.  Бразилия-82 мен кўрган энг яхши жамоа. Уларни кўзини юмиб қўйсангиз ҳам барибир шерикларини қаерда эканликларини билишади" - деганди Паоло Росси. 

Теле Сантана уларни 4-2-2-2 схемаси бўйича ўйнатарди, аммо бетартиб футбол 2-7-1га айланиб кетарди. Бу эса иш берган. ЖЧ-82 ярим финалига чиқиш иккита босқичдан иборат бўлган. Биринчи босқичда Бразилия СССР, Янги Зеландия ва Шотландияни енгади, иккинчи босқидда Марадона ўйнайдиган Aргентинани ютишади. Бразилия тўртта ўйинда 13 та гол уради. Ҳеч ким Бразилия кубокни ютишига шубҳа қилмаган. 


Италия ҳар ўйинда қийналган,  аммо уларга қарши ўйнаш қийин эди

Испанияга учишдан олдин ёқимсиз воқеа юз берган. Номаълум бир қиз оломон орасидан сакраб чиқиб, бош мураббий Энцо Беарзотга қарата ҳақоратли сўзлар билан "ҳужум қилади": "Ярамас!"   

Мураббий қизнинг юзига шапалоқ тортади.

Жамоанинг жонига оро кирган футболчи фантастик ўйинчи Антоньони ёки тезлиги ва дриблинги билан ажралиб турувчи Бруно Конти эмас, балки ҳимоячи Клаудио Жентиле бўлди. Жентиле Триполида туғилиб ўсган, ўша ерда тўп орқасидан қувиб юрган.  

Маълум бўлиўича, Италияда Ливия кўчаларидаги ҳар бир араб уни касалхонага юборишни орзу қилган. Мураббийлар уни ҳимояга қўйишди ва тарихдаги энг яхши ҳимоя вакилларидан бирига эга бўлишди. Жентиле тасодифан футбол майдонига тушиб қолган Гладиатор эди.

Италия зич ўйнашга ва тезкор қарши ҳужумлар орқали олдинга ўтишга ҳаракат қилади. Де Россининг кучайтирилган вариантини эслатадиган Леле Ориали таянч нуқтага жавобгар бўлса, ҳужум ташкил этилиши учун Антоньони ва Конти жавобгар бўлади. Майдон марказини югуриб ҳеч чарчамайдиган Тарделли "ушлаб туради".

Тактика дарҳол иш бермаган. Мамлакат чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси Паоло Росси жаҳон чемпионатидан бир ой олдин икки йиллик дисквалификациядан эндигина қайтади ва Испанияга қорнидаги ортиқча 5 кг вазн билан учади. Италияликлар уч маротаба дуранг қайд этишади ва Камерундан кўпроқ гол ургани учун иккинчи гуруҳ босқичига йўл олади. 

"Мен Беарзот каби мураббий касби эгаси бўлганимдан уяламан", - дейди италиялик мураббий Эудженио Фашетти. 

Матбуот уни ҳақ деб ҳисоблади. Иккинчи босқичда Италияни Бразилия ва Аргентина кутаётгани маълум бўлганда, барча Италияни муддатидан олдин рўйхатдан "чиқариб юборади". Чунки, Перу ва Камерунни қийинчилик билан ютган жамоага ҳеч ким ишонмасди.

"Бразилияликлар жуда ғашимни келтирарди" - дейди "Рома" ярим ҳимоячиси Фалькао.

Беарзот Аргентина билан ўйиндан олдин Жентиледан сўрайди: "Сен Марадонани тўхтата оласанми?" - "Албатта", - деб жавоб қилади ҳимоячи. Шундан сўнг, у тарихдаги энг шов-шувли ижрони намойиш эта олади яъни Марадонани "ёпиб қўйади".

Ўйиндан кейин эрталабки хабарларда Жентилени Марадонанинг "кўк сояси" деб номлашади. У аргентиналикни 23 марта дуэлда енгади, уни миллион марта уради-туртади. Қизиқувчан журналистлар ечининиш хонасига йўл олиш олдидан микст-ҳудудда Жентилега савол билан юзланишади. У эса шундай дейди: "Футбол балериналар учун эмас".

"Мен Марадонага ачиндим. Уни шу қадар калтаклашдики, ҳатто уни ўлдириб қўйишларидан қўрқдим. Жентиле Марадонага қарши шафқатсизларча ўйнади" - деб эслайди Совет дарвозабони Ринат Дасаев.

Қолганлар билан Марко Тарделли шуғулланади (англиялик топ-ҳужумчи Жимми Гривз шундай деган эди: "У менда Харфилд касалхонасидаги барча жарроҳлардан кўра кўпроқ чандиқ қолдирган"). Италия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади, Бразилия 3:1 ҳисобида Аргентинани мағлуб этади. 

Шундай қилиб, Италияни ярим финалда тарихдаги энг яхши жамоа кутарди.


Италияликлар Бразилияни бошқаларга қараганда яхшироқ ўрганишган. Улар рақиб жамоадаги нафақат энг кучли ўйинчини, балки энг ёмонини ҳам "ёпиб қўя олишди"

"Иккала жамоа ҳам Аргентинани мағлуб этди, бироқ Бразилия шунчаки ғалаба қозонмади, аксинча рақибини янчиб ташлади. Энди ҳеч ким Италияни қутқариб қола олмайди" - деб ёзган журналист Жанни Брера.

Ўйин бошланди. 5-дақиқада Паоло Росси рақиб дарвозасига тўп киритди ва ўйин олдидан қилинган тахминларни "барбод қилди".

Етти дақиқадан кейин Зико Жентиледан 2 та зарбани қабул қилиб олган бўлса-да, уни алдаб ўтиб, битта пас билан Сократесни олдинга бошлади. Сократес икки кишидан ўтиб кетиб Зофф дарвозасига тўп киритди. Ҳисоб - 1:1.

Ўйин суръати ривожланиб боради. Бразилияликлар секи-аста ҳимоядан чиқиб боришади ва ажойиб узатмалар орқали кескин вазиятлар ярата бошлашади. Италияликлар жарима майдончасини ўзлариники қилиб олишади ва тез-тез ўйин қоидасини бузишади. Жентиле Марадона каби Зикога ҳам босим ўтказди ва уни тинч қўймади. Улар қарши ҳужумларни ишончли ва содда тарзда ташкил этишди: узоқ паслар, қанотдан қанотга тўп узатиш.

Бразилияни дуранг қониқтирарди, аммо уларни бу қизиқтирмасди. Бразилия бошқа ўйинларда бўлгани каби 2-7-1 схемасида ҳаракатланади, бироқ Италиянинг ёндашувини ҳисобга олмайди: Энцо Беарзот рақибни тўлиқ ўрганиб чиққан ва асосий ўйинчиларни "тузоқ"га туширганди. 

Бразилия сафида ҳужум марказида "улкан" одам ўйнаган. Унинг исми Сержиньо Шулапа эди. У тасодифан асосий таркиб аъзосига айланган яъни Карека жароҳатга йўлиққанида. У жамоага мослашиб кета олмагани туфайли бутун турнир давомида аёвсиз танқидларга учрайди ва қўпол ҳақоратларни ҳам қабул қилиб олади. Мусобақа давомида матбуот уни "омадсиз полвон" деб атайди. Сержиньони Янги Зеландия билан ўйинда алмаштиришганида, собиқ мураббий Жоао Салданья шундай деди: "Энди тўп яна думалоқ".

Беарзот футбол ҳақида Салданьядан кўпроқ тушунчага эга эди. 

Сержиньо битта позицияни эгаллаган ягона ўйинчи ҳисобланган. У моҳирлик билан ўйнайди, чизичларни бир-бири билан боғлаб,  бўш зоналарни яратади. У туфайли Сократес, Эдер ва Зико жуда бўшлиққа ега бўлади. 

"Бразилия ҳужум қилганда, ҳамма битта ўйинчи - Сержиньони "ёпиш"га интилади. У жуда қобилиятли футболчи, ҳеч қачон офсайдда қолмайди ва бўшлиқни яратади. У туфайли қолганлар гол уради".

Биринчи бўлим ўрталарида Тониньо Серезо юриши муваффақиятсиз якунланади; италиялик Росси тезликни ошириб жарима майдончаси томон югуради ва Валдир дарвозасини ишғол этади. Италия яна ҳисобда олдинга чиқиб олади - 2:1. 

Тониньо кўз ёшларини тийиб тура олмайди. Ахир, у 80-йилларнинг энг яхш таянч ярим ҳимочиларидан бири эди ва ўз фаолиятидаги деярли ягона хатога йўл қўйганди. Жуниор (Бразилиянинг Роберто Карлосдан олдинги асосий латерали), агар Серезо йиғини тўхтатмаса, унинг бурнини синдиришга ваъда беради.

Бу Италияга ҳеч қайси жамоа биттадан кўп гол ура олмаган. Бразилия жуда асабийлашади. Италияликлар тўлиқ ҳимояга "михланиб олишади" ва тайм якунига қадар Зофф дарвозасига ҳеч кимни яқинлаштиришмайди. Зико жарима майдони ичига ёриб кирганида Жентиле унинг футболкасини йиртиб ташлайди. Лекин пенальти белгиланмайди.

Абрахам Кляйнга босим қилиш бефойда. У дунёдаги энг яхши ҳакамлардан бири эди ва ўз қарорларини ўзгартирмасди. Бразилиянинг даъволари қабул қилинмади.

"Офсайд мавжуд эди. Агар бўлмаганида, мен пенальти белгилаган бўлардим ва Жентилени майдондан четлатардим. Зико бу қарорга кўнмади, ғазабланди ва яна либосининг йиртилган қисмини, улкан тешикни кўрсатди. Мен эса унда майдондан чиқиб кетишини ва либосини алмаштириб келишини айтдим” – дейди ҳакам.  

Зофф иккинчи бўлимда бешта кескин зарбани қайтаради, лекин бразилияликлар барибир гол уришади: Фалькао узоқ бурчакка зарба йўллаб, тўпни дарвоза тўрига жойлайди. Ҳисоб - 2:2. Кейинги бир неча сонияларда тарихдаги энг яхши футболчилардан бири бўғилиб қолди: у доимо ўйин пайтида сақич чайнаган, маълум бўлишича, ўшанда сақични ютиб юборган.

"Италиялик футболчилар мендан гол нишонлаш пайтида нега уларга бунчалик шафқатсиз қараганимни сўрашди, мен эса вазиятни уларга тушунтирдим" - деб эслайди Фалькао.

Беш дақиқадан сўнг, Италия яна олдинга интилади. Ниҳоят бурчак тўпи, ноаниқ зарба ва албатта, яна ўша Росси ноаниқ зарбани моҳирона тарзда дарвоза томон йўналтириб юборади: 3:2.

Бразилия ҳужум қилишга шошилади. 

"Бу босқинчилик эди, худди Нормандияда бўлгани каби, барча майдондагилар бунда қатнашганди" - дея эслади Кляйн.

Бразилияга ҳеч нарса ёрдам бермайди. Зофф мўжиза кўрсатишда давом этади, Жентиленинг икки суюк қисмига зарар етади - ниҳоят Италия ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олади.




"Агар Жентиле бизда ўйнаганида, Росси ҳеч қачон учта гол урмаган бўларди. Жуда хафа бўлдик, лекин асосийси, ҳамманинг виждони тоза. Ўйиндан олдин Теле Сантана дуранг бизга кифоя қилишини айтганди, бироқ, ҳеч ким буни эшитмади ҳам. Биз ҳар доим ғалаба қозонишга интилганмиз. Бу ҳақиқий Бразилия йўли. Биз ўйин натижаси чиройли футболдан устунроқ бўлишига йўл қўя олмасдик"  - дейди Зико кейинчалик.

Италия умуман ютқазмасдан жаҳон чемпионига айланади. Бразилия билан ўйин футболни ўзгартиради

Зико автобусда йиғлади. Фалькаони Италиянинг ўзи ғалабага ишонмагани тинчлантирди. Теле Сантана матбуот анжуманида давомий олқишлар билан кутиб олинди: турли давлатлардан келган 300 нафар журналист Бразилия тақдим этган гўзаллик учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашувдан сўнг, мураббий футболчиларга шундай деган экан: "Бутун дунё сизлардан ҳайратда"

Теле Сантана мағлубиятни қабул қила олмади ва Саудия Арабистонига жўнади. 

"Бу ихтиёрий кетиш бўлган" - дея тушунтирди унинг ўғли Рене.

Фақатгина Бразилия Италияга биттадан кўп гол ура олганди. Беарзотнинг футболи "муқаддас катеначчо" деб номланган. Италия Польшани, кейин Германияни мағлуб этади ва чемпионликни қўлга киритади, аммо бундан энди ҳеч ким ажабланмади. Италия Бразилияга қарши баҳсда, 90 дақиқа ичида футболни буткул ўзгартиб юборади. 

"Агар биз Италияга қарши ўйинда ғалаба қозонганимизда, футбол бошқача бўлар эди. Агар ўша куни биз 5 та гол урганимизда, Италия 6 та гол урарди. Улар бизнинг хатоларимиздан тўғри фойдаланишди ва бутун дунё худди шу тарзда ўйнай бошлади: ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба, бошқаларнинг ғоялари ва тактик хатолари эвазига рўй беради. Бразилиянинг мағлубияти жаҳон футболига ёмон таъсир кўрсатди" -  дея таҳлил қилди Зико.

"Биз футболни табассум қилган ҳолда қойилмақом жамоадошларим билан завқланиб ўйнардик. Росси учта зарба билан учта гол урди. Футбол ўша куни вафот этди" - дейди эҳтирос билан Сократес.

Шерзод Нурматов таржимаси. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика