UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  0 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  1 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  1 00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  4 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  41 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  4 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  194 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  19 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  8

Муродбек Исмоилов: “Кеча яхши ўйнаб турган жамоа, бугун ёмон бўлиб қолмайди” Янгиликлар

Муродбек Исмоилов: “Кеча яхши ўйнаб турган жамоа, бугун ёмон бўлиб қолмайди”

Яқиндагина “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штабида иш бошлаган Муродбек Исмоилов бош мураббий Андрей Фёдоров билан биргаликда жамоани навбатдаги баҳсларга жиддий тайёрламоқда.

Куни кеча Мурод Музаффарович клуб расмий сайти учун интервью берди.

– Жамоамизга хуш келибсиз! Ўтган йиллар давомидаги “Нефтчи”нинг муваффақиятларида сизнинг ҳам ҳиссангиз катта бўлди. Клубдаги бўлажак режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.


– Футбол жамоавий ўйин ҳисобланади. Унда қайд этилган натижаларда табиийки барчанинг яъни раҳбарият, мураббийлар, футболчилар ва мухлисларнинг ўзига яраша хиссаси  бўлади. Яна жамоа сафида эканлигимдан мамнунман. Хар доим “Нефтчи” учун хизмат қилишга тайёрмиз. Қисқа вақт давомида Қўқонда ишладим. Собиқ иш жойимдаги барчага раҳмат айтмоқчиман. Афсуски, “Қўқон-1912”да омадимиз келмади. Лекин шу қисқа муддат давомида ўзимиздан яхши из қолдиришга ҳаракат қилдик. Вақти-вақти билан ёш футболчиларга ҳам имконият бердиб турдим. Агар улар кейинчилик ҳам муваффақиятли одимлашса, бундан фақат хурсанд бўламан. “Нефтчи” жамоаси борасида гапирадиган бўлсам, айни пайтда Фарғона клубига бироз омад етишмаяпти деб ўйлайман. Бу вақтинча ҳолатдир. Чунки жамоанинг кучли ўзаги бор. Мураббийлар штабида ҳам малакали ва тажрибали мутахассислар жам бўлишган.  Хар бир соҳада бўлгани сингари футболда ҳам ривожланиш учун вақт керак. Бирдагина олдинга шаҳдам қадамлар ташлаш қийин.


– Қишки селекция жараёнида “Нефтчи” таркибига жалб қилинган футболчилар борасида қандай фикрдасиз ? Давралар оралиғи яна янги футболчилар таклиф қилинадими ?

– Албатта. “Нефтчи”ни янада кучайтириш мақсадимиз бор. Бош мураббий билан биргаликда янги ўйинчилар борасида иш олиб боряпмиз. Ҳақиқат ҳам кучли футболчилар зарур. Яқинда жамоа раҳбари ҳам матбуотда чиқиш қилганларида худди шу фикрни илгари сургандилар. Бу билан қўл остимиздаги йигитларни ёмон демоқчи эмас. Уларнинг ўтган йилги қайд этган натижаси энг юқори дейиш ҳам нотўғри бўлади. Бу таркиб билан янада яхши натижага эришилса бўлади. “Нефтчи” жамоасинг айни пайтдаги ҳолатини ўткинчи деб ҳисоблайман. Чунки кеча яхши ўйнаб турган жамоа бугун ёмон бўлиб қолмайди. Фаолиятим давомида йиққан билимларимдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, спортчи бир йили жуда ҳам кучли формага чиқади лекин кейинги йили унда кескин пасайиш кузатилиши мумкин. Қишда таклиф қилинган янги футболчилар албатта яхши ниятлар билан таркиб қўшиб олинган эди. Мен уларни ўрта савиядаги футболчилар дея олмайман. Балки улар “Нефтчи”нинг ўйин услубига тўлиқ киришиб кета олмагандир.



– Фикримизча, Акмал Холматовнинг яна клубга қайтиши фақатгина жамоа фойдасига ишлайди. Тўғрими?

– Албатта! Акмалжонни клубга қайтиши катта ёрдам беради. Биз мураббийлар бу футболчиларга ишонамиз. Таркибимизнинг асосий қисми роса кучга тўлган ёш футболчилардан иборат. Фақат мухлисларга бироз сабр тилайман. Хар қандай вазиятда футболчиларни яшил майдонда қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим.

– Мурод Музаффарович, сўнгги сўз сифатида қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.

-Қўқон шаҳрининг нонини едик. Оз ишлаган бўлсакда, жамоа равнақи йўлида чик юракдан меҳнат қилдик. Биласизми, Қўқоннинг ажобий мухлислари бор. Улар жамоа мағлубиятга учраган баҳсларда ҳам доим қўллашларини алоҳида эътироф этиш мумкин. “Қўқон-1912”нинг келгуси ишларида омад тилайман. Қўқонда яхши жамоа йиғилган. Агар қўқонликлар олдинга қадам ташлаб, ривожланишда давом этишса кучли ва рақобатдош жамоа юзага келади, – деди Исмоилов “Нефтчи” расмий сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика