Мурод Холмуҳаммедов "Локомотив"да
27 дек 2015 11:39
Янгиликлар
Мурод Холмуҳаммедов "Локомотив"да
"Пахтакор" клуби ҳимоячиси Тошкентнинг бошқа бир клубига ўтишга яқин.
2008 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медалига эга чиққан, 2009 йил Мисрда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Мурод Холмуҳаммедов куни кеча "Локомотив" клуби машғулотларига қўшилди. "Пахтакор" сафида жуда кам майдонга тушган ҳимоячи "темирйўлчилар"га ас қотиши мумкин, сабаби "Локо" ўнг қанот ҳимоячисига эҳтиёж сезаётган эди.
2015 йилда футболчи "шерлар" сафида 5та ўйинда жами 39 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар