UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  4 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  0 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3

Мурод Тошматов: "Хориж йиғинининг самарасини чемпионатда кўрсатмоқчимиз" Янгиликлар

Мурод Тошматов: "Хориж йиғинининг самарасини чемпионатда кўрсатмоқчимиз"

Хабарингиз бор, айни вақтда Бекободнинг "Металлург" клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.
Жамоа сафига янги келиб қўшилган Мурод Тошматов Анталиядаги йиғин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Айни вақтда Анталиядаги йиғинда машғулотларга киришиб кетдик. Ҳозирча ҳаммаси яхши ва кўнгилдагидек кетмоқда. Жамоа билан шартнома имзоладим. "Металлург"га киришиб кетиш борасида ҳеч қандай муаммо бўлмади.

Бу клуб аллақачон бир-бирини тушуниб ўйнайдиган жамоага айланиб улгурган. Ҳар куни икки маротабадан машғулот олиб бораяпмиз. Куннинг биринчи ярмидаги машғулотлар асосан жисмоний ҳолатни оширишга қаратилмоқда ва иккинчи ярмида эса тўп билан ишлаш ва техникага катта эътибор қаратилмоқда.

Янги мавсумда "Металлург" билан чемпионатда ижобий натижаларни қайд этмоқчимиз. Бу йўлда хориж йиғинининг хизмати катта бўлади", - дея айтиб ўтади  Мурод Тошматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика