UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Яқин соатлар ичида "Челси" Гарначо бўйича расмий таклиф юборади  0 19:05Миркомил Абдураззоқов — "Шўртан" футболчиси!  0 18:30Карло Анчелотти: "Манчестер Сити" ЕЧЛдан чиқиб кетишини истайман, чунки..."  16 18:00"Манчестер Юнайтед" "Лечче" ҳимоячиси бўйча янги таклиф тайёрламоқда  0 17:35Расман: Шукрон Йўлдошев – "Навбаҳор" футболчиси!  0 17:22Эрик Гарсия ва Флик футболчи келажаги борасида гаплашиб олишди  1 16:48"Ювентус" "Челси" ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди  0 16:12Уокер Миланга йўл олди  2 15:30Расмий хабар: Рубин Хебай - “Насаф” футболчиси!  15 14:51Компани "Фейеноорд" билан ўйин ҳақида: "Биз гол уришимиз мумкин эди"  14 14:26"Нефтчи" бош директори 2025 йилда ҳам клубда ишлайди   1 14:10Расман: Омар Мармуш – "Манчестер Сити" футболчиси!  35 13:50Рональд Араухо "Барселона" билан яна 6 йилга шартнома имзолайди  11 13:21Винисиус "Реал" сафида 100 талик довондан ўтди  7 13:03Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"  94

Мурод Отажонов: "Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да яхши томонга ўзгаришлар бор" Янгиликлар

Мурод Отажонов: "Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да яхши томонга ўзгаришлар бор"

Coca Cola Суперлигаси 5-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов иштирок этди.


- Ғалабалардан кейин бундай ўйинлар ёқимли бўлади. Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқагача курашди. Кимдир ютқазишни хоҳламади, кимдир ютишни истади. Ўйинга бихга маъқул келди. Мухлислар учун қандай бўлганини билмайман. Қийин ўйин бўлганини барча кўрди. Икки жамоа ҳам бир-бирига мос келди. Ўйин ҳам чиройли бўлди. Ўйинга кўплаб ишқибозлар келди. Агарда биздан ҳам шунча мухлис келганида, хурсанд бўлиб кетишарди. Футбол шундай - бир жамоа ютади, бири ютқазади. Ғалабадан хурсандмиз. Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да язши томонга ўзгаришлар бор. Буни биз рақибдан кутгандик ва бу намоён бўлди. Йигитлар ўйиндан олдинги кўрсатмаларни тўғри бажаришди ва мана ғалабага эришиш насиб қилди.

- Ўйин олдидан ғалабани кутганмидингиз?

- Ким бизни бу ерга ютқазиш учун келган деб ўйлади. Ғалаба учун келгандик. Насиб қилгани бўлади. Демак, бугун бизнинг кунимиз экан.

- Икки жамоанинг ўртача ёшида фарқ жуда катта. "Бунёдкор"нинг ўртача ёши 22 бўлса, "Бухоро"да бу ёш 32га тенг. Ўйинда бунинг ҳам таъсири бўлдими?

- Таблога қарасак, балки, таъсири бўлгандир. Ёш болалар бўлгани учун 95-дақиқада уч футболчимиз ҳужумга ўтиб кетди ва иккинчи голни уришди. Ёш йигитлар рақибларидан чаққонлик билан ўтиб кетишди. 

- Жамоага қўйилган вазифа қандай?

- Қанча баланд бўлсак, шунча яхши. Чемпионлик деёлмаймиз. Чунки бизга тажриба керак, футболчилар жуда ёш. Ҳа, йўқ эмас, тажрибали футболчилар ҳам бор. Ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим, ёш футболчиларимиз шу тажрибалиларга қараб ўрнак олиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабли турнир жадвалида қанча баланд бўлсак, шунча яхши.

- "Бунёдкор"нинг бир неча йиллар олдинги биринчи рақамли даражага қайтишига ишонасизми?

- Бунинг учун катта меҳнат керак. Барча соҳада пасайиш, кўтарилиш бўлади. Секин-секин оёққа туришга, республика чемпионатларида биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилиб келяпмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика