UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  304 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик" Янгиликлар

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:5) сўнг "қалдирғочлар" устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Мурод Отажонов: "Футбол икки таймдан иборат. Биринчи бўлимда умуман ўйнамай, иккинчи таймда гол уришдан фойда йўқ. "Навбаҳор"ни табриклайман. Биринчи таймда ўйин натижасини ҳал қилиб, иккинчи иккинчи таймда тактик схемаларини синаб кўрди. Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз қовушиб кетди деб ўйлайман. Қайтараман, футбол 2 таймдан иборат".

- Ҳимоячи Даврон Эргашевнинг йўқлиги сезилдими?

- Албатта, Эргашевдек тажрибали футболчи йўқлиги таъсир қилди.

- "Навбаҳор"дан шундай ўйин кутганмидингиз? Тезкор гол "Бунёдкор"ни синдириб қўйдими?

- "Навбаҳор" ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этган. Улар сафида 3-4 нафар терма жамоа вакиллари тўп тепади. 30-дақиқаларда 0:4 бўлади деб ўйламагандик. Тезкор гол йигитларни синдириб қўйгани йўқ, иккинчи бўлимда ўзимизга келиб, гол уришга муваффақ бўлдик. Биринчи таймдаги 7та зарбанинг 1таси устунга тегди, 5таси дарвозамизга кириб кетди. Рақибнинг тажрибаси ўз сўзини айтди.

- "Бунёдкор" бугун иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барчасида мағлуб бўлди. Жамоангиз стандартлар устида ишламаяптими?

- "Навбаҳор" биздан кўпроқ ишлаётганга ўхшаяпти. Вазиятларда машғулотлардаги каби ҳарака қила олмадик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика