UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Мурод Исмоилов: “Орқага йўл йўқ эди” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Орқага йўл йўқ эди”

"Нефтчи" - "Олмалиқ" (2:1) учрашувидан ташкил этилган матбуот анжуманида Игорь Шквирин иштирок этмади.
“Олмалиқ” жамоа яхши шаклланган жамоа. Биламизки “Олмалиқ” жамоасини тажрибали мураббий Игорь Шквирин бошқариб бормоқда. Жамоанинг кучини эгаллаб турган ўрнидан ҳам билишимиз мумкин”, - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

Таркибидаги ўйинчилар ҳам яхши савияда эканлигини билардик. Бугун бизда орқага йўл йўқ эди. “Олмалиқ”ни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларни ўйини туширилган дисклар орқали жамоани ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Ҳозир жамоамизда янги мураббийлар иш бошлашди. Сергей Лебедов ва Андрей Фёдоровнинг ҳам ўйинга тайёргарлик кўришимизда фойдалари тегди деб ўйлайман.

- Биласизки 7 турдан буён ғалаба нима эканлигини билмай келаётгандик. Биринчи голдан кейин йигитларни ўйинида озгина пасайиш кузатилди. Бунга сабаб қилиб шогирдларимни озгина руҳий томондан оқсаганликларини айтишим мумкин. Машғулотлар давомида яхши ҳаракат қилган ўйинчилар бугун озгина ҳаяжон билан тўп тепишди.
 
- Гвазаванинг ҳозирги жисмоний ҳолати 30-35 дақиқани кўтара олади. “Пахтакор”га қарши баҳсда жароҳат олгандан сўнг энди майдонга тушди. Унинг жисмоний ҳолати ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришига умид қиляпмиз.

- Ҳар қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар ёшларга эътибор қаратамиз. Мана бугун кўрдинглар Отабек Зокировни бошланғич таркибда туширдим. Унда озгина ҳаяжон сезилиб турганди. У бу ҳаяжонни енгиб чиқа олмади. Шунинг учун алмаштиришга қарор қилдим.

- Пенальти бу лоторея. Кубок ўйинида Қўқонда Клецков пенальтини ажойиб тарзда амалга оширишга муваффақ бўлганди. Бугун ҳам мен агар ўйин пайти пенальти бўлгудек бўлса Клецков тепишини айтгандим. Афсус у бу имкониятдан фойдалана олмади.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика