UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  0 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  0 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  6 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  84 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  13 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  5

Мурод Исмоилов: "Ғалаба қозонишимизни уч кун олдин сезгандим" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Ғалаба қозонишимизни уч кун олдин сезгандим"

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб журналистлар саволларига “Пахтакор” устози ташриф буюрди.
- Айтишларича, саккиз йилдан буён “Бунёдкор”ни чемпионат доирасида ютмаган эканмиз. Ушбу нохуш анъанага чек қўйганимиздан хурсандман. Ғалаба қозонишимизни уч кун олдин сезгандим. Шуни болларга айтгандим: ўз кучларимизга ишонсак албатта ғалабага эришамиз дедим. Рақибга етарлича қаршилик кўрсатиб, ғалабага эришдик, - деб гап бошлади Мурод Музаффарович.

- Иккинчи ҳужумчини майдонга туширишингиз тактик ўзгаришмиди?
- Йўқ, мажбурий ўзгариш қилдик. Ўша вазиятдан олдин Ойбек Қиличев сариқ карточка олиб, бизни хавотирга солганди. Шунинг учун захирадан Солиевни тушириб, Сергеевни чап қанотга олдим.

- Шогирдларингиз иккинчи давранинг қолган учрашувларида ҳам худди бугунгидек барқарор ўйин кўрсата оладими?
- Агар бугунгидек ўз кучларига ишона олишса, албатта барқарор ўйнай оламиз. Шунингдек, давралар оралиғида сафимиз кучайди, жароҳатланганлар сафга қайтишди.

- “Пахтакор” аъзоларида бугунгидек руҳий устунликни нима сабабдан ҳар доим ҳам кузатмаймиз?

- “Бунёдкор” биз билан ҳар доим ҳам ўйнайвермайди. Бу жамоага қарши ўзимизни кўрсатгимиз келади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика