Мурод Исмоилов: "Бухоро" битта хатодан фойдаланиб кетди"

Narzulla Saydullayev
9 апр 2016, 19:22
"Қўқон-1912" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

"Бухоро" жамоаси яхши шаклланган жамоа, шу боис бу ўйинга алоҳида тайёргарлик кўргандик. Рақибни яхши ўрганиб чиқиб режалар тузиб қўйгандик. Афсуски қарши ҳужумдаги имкониятлардан фойдалана олмадик. Битта хатодан рақиб фойдаланиб кетди. Шогирдларим қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Гол ўтказганимиздан кейин ҳам ўзимизни йўқотиб қўймадик. Яратаётган вазиятлардан гол ура олмаяпмиз", - дейди Мурод Исмоилов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia