UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  5 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  5 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   9 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  13

МундиалГАЧА (5-сон). "Биз Осиё чемпионимиз, Аргентинада Ўзбекистонни ҳурмат қилишади" — Евстафеев, Убайдуллаев ёхуд улар мундиал олдидан нималар дейишди? Янгиликлар

МундиалГАЧА (5-сон). "Биз Осиё чемпионимиз, Аргентинада Ўзбекистонни ҳурмат қилишади" — Евстафеев, Убайдуллаев ёхуд улар мундиал олдидан нималар дейишди?

Аргентинада бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига 2 кун қолди.

МундиалГАЧА рукнимизнинг галдаги сонида аввалги мундиалларда қатнашган футболчи ва мураббийларнинг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади. 


Аҳмад Убайдуллаев (Мураббий, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан 2008 йил Осиё вице-чемпиони, 2009 йил Мисрдаги Жаҳон чемпионати қатнашчиси) - Жаҳон чемпионатида энг керакли нарса омад, деб ўйлайман. Кучли рақиблар бўлади. Бу албатта ёқимли. Менинг бошқарувимдаги жамоада аксарият футболчилар ҳали клубида ўйнамган, айримларини йиғиб Биринчи лигада қатнашганмиз. Ҳозир устун тарафи ўз жамоасининг асосий таркибида ўйнаётган ёшларимиз ҳам бор. Гуруҳдан бемалол чиқа олишади, деб ўйлайман. Мисрдаги мундиалда Уругвай билан учрашувдан ташқари қолган баҳсларда бемалол ҳаракат қилганмиз. Ганани 70-дақиқагача ютаётган эдик. Англия билан дуранг ўйнадик. Асосий етишмовчилик плеймейкекер Фозил Мусаев эди. Гана амалда мусобақада ғолиб чиқди. Англияда эса аксарияти АПЛда, ЕЧЛда ўйнади. Футболда омадга кўп нарса боғлиқ. 

Алексей Евстафеев (Ўзбекистоннинг U-16, U-17, U-20 терма жамоалари собиқ мураббийи, Мексика ва Туркиядаги мундиал қатнашчиси) - Аввалги ва ҳозирги ёшларни солиштириш қандай бўлади, билмайман. Лекин салоҳиятли ёш футболчилар етишиб чиқмоқда. Ҳозирги U-20 терма жамоамиз, ўтган йилги олимпия терма жамоамиз Осиё кубогида чиройли ўйинлар кўрсатишди. Равшан Ҳайдаров бошқараётган жамоа қитъа турнирида ғолиб чиққани қанчалик олдинга силжиганимизни англатади. Жаҳон чемпионатига келсак, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи бўлиб гуруҳдан чиқиб олиш зарур. Кейинчалик кимлар рақиб сифатида тушади, кўрамиз. Уларга омад тилайман. 

Отабек Ғуломхўжаев (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси собиқ мураббийи) - Аввало Равшан ака Ҳайдаровни эътироф этиб ўтмоқчиман. Кучли мураббий, мутахассис. Ўзим ҳам терма жамоада ишлаганимда улардан кўп бор маслаҳат олганман. Қўл остида аҳил жамоа туза олади. Аргентинада бизни истаймизми ёки йўқ ҳурмат қилишлари шубҳасиз. Чунки йигитлар Осиё чемпиони, қитъа ғолиби бўлиб боришмоқда. Имкониятимизни юқори баҳолайман. Терма жамоамиз қанчалик узоққа борса, шунчалик хурсанд бўламиз. Потенциалимиз ярим финал, финалгача боришга етади. Таркибга тўхталсам, танқид ёки бошқа маънода эмас, бу албатта мураббийларнинг қарори. Лекин Умид Султоновни олиб кетиш ҳар ҳолда зарар қилмасди. Албатта омад тилаймиз, мухлислик қиламиз. Ўйлайманки, уялтириб қўйишмайди. 

Санжар Қувватов (2009 йил Мисрдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган) - 2009 йил Мисрга аслида учинчи дарвозабон сифатида борганман. Лекин мураббийлар Жаҳон чемпионати вақтида имконият беришган. Умримни охиригача эсдан чиқмайдиган хотиралар. Ўша ҳиссиёт қайтадан уйғонаверади. Футболчиларимизга омад тилаб қоламан. Отабек Боймуродовдан яна ажойиб ўйинлар кутиб қоламиз.Имкониятларимизни ҳамма билади. Бутун дунё гувоҳига айланди. Натижа қандай тугашидан қатъий назар Ўзбекистон ҳар бир терма жамоага етарлича бош оғриқ бўлади.  

Достон Турсунов (2015 йил Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган) - Юртимиздаги Осиё кубогида ёшларимизнинг нималарга қодирлигини ҳамма кўрди. Бунда жамоавий руҳ муҳим рол ўйнаган. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишади. Биз Равшан ака Ҳайдаров билан 4 йил бирга ишлаганмиз. Ўша вақтда ҳам жамоа бир оила бўлган. Аргентина билан очилиш ўйини қийин бўлиши табиий. Агарда шу баҳсни ўз фойдаларига ҳал қилишса, ишонч ортади, кейинги беллашувлар осон ўтади. 2015 йил гуруҳдан чиқишимиз омад туфайли рўй берган. Деярли рақиблар даражаси ҳозирги билан бир ҳил. Гондурас, Германия, Фижи, ҳозир эса Аргентина, Гватемала, Янги Зеландия. Йигитлардан чиройли ўйин кутмоқдамиз. Ортга юзлари ёруғ ҳолда қайтишларини тилайман. 

Жавоҳир Соҳибов (2015 йил Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган) - Ўша мусобақани ўзим учун ҳаётимдаги энг яхшиси, деб биламан. Эсда қоларли лаҳзалар, ажойиб атмосфера. Янги Зеландияда бўлгани ҳам қайсидир маънода қизиқарли эди. Ҳудди эртаклардаги каби. Чорак финал ёмон натижа эмасди. Гватемала ва Янги Зеландияни ёшларимиз бемалол юта олади. Аргентина билан ҳам ғалаба қозонса бўлади. Гуруҳдан чиқиб камида бизнинг натижамизни такрорлай олишлари мумкин. Худо хоҳласа Жаҳон чемпионатидан сўнг тўхтаб қолишмайди, деган умиддаман. Қолаверса, ҳозир эътибор яхши даражада. "Олимпик", "Олимпия" каби лойиҳалар йўлга қўйилди. Муҳими ҳеч қайси футболчи жароҳат олмасин. 


МундиалГАЧА (4-сон). Мўъжиза ёхуд Ўзбекистоннинг 2015 йил Янги Зеландиядаги саргузаштлари

МундиалГАЧА (3-сон). Футболимиз тарихида янги саҳифа очган йигитлар ёхуд 10 йил олдинги U-20 Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз

МундиалГАЧА (2-сон). Смоллинг, Айю, Триппьерга қарши ўзимизнинг Каримов, Нагаев, Қувватовлар ёхуд Миср-2009 Жаҳон чемпионати

МундиалГАЧА (1-сон). 2003 йилги Жаҳон чемпионати ёхуд Маскерано ва Иньестага қарши ўзимизнинг Гейнрих, Иномов, Суюновлар

Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика