UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Мундиал олдидан. Жавоҳир Соҳибов: "Сардор сифатида ишончни оқлашга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Жавоҳир Соҳибов: "Сардор сифатида ишончни оқлашга ҳаракат қиламан"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари яқинда бошланадиган жаҳон чемпионати олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
Жамоа сардори Жавоҳир Соҳибов жамоанинг кучига ишонади.

"Яхши ниятлар билан жаҳон чемпионатига йўл олганмиз. Юртимизга ёруғ юз билан қайтиш асосий мақсадимиз", - дейди айни вақтда Янги Зеландияда бўлиб турган футболчимиз.

"Панама билан ўйин жаҳон чемпионати олдидан сўнгги назорат ўйини бўлди. Жуда фойдали учрашув ва сўнгги таркибни шакллантиришда керак эди. Гондурасга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Панама ҳам бўлажак рақибимизга ўхшаш ўйин кўрсатади ва шу боис айнан шу рақиб танланди. Ўзимизни ўйинимиздаги камчиликларни кўриб олиш учун яхши имконият бўлди".

"Янги Зеландиядаги биринчи кунларимиз ажойиб ўтмоқда. Турли тадбирлар ташкил этилган. Бу ерда ҳозир қиш мавсуми ва футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво бўлмоқда. Яратилган шароитлар ва стадионлар аъло даражада тайёрланган. Ҳозирча ўзимиз майдонга тушадиган майдонни кўрганимиз йўқ. Одамлар футболга ниҳоятда қизиқишига гувоҳ бўлмоқдаман. Мисол учун Панама билан ўртоқлик учрашувига ҳам жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. Бу барчамизга ёқди".

"Об-ҳаво ва маҳаллий вақтга мослашиб олдик. Худо хохласа сардор сифатида ишончни оқлашга ҳаракат қиламан".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика