UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  7 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  0 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  4 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  17 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  10 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2

Мундиал олдидан. Дилшод Ҳамроев: "Ишонганларни ишончини оқламоқчиман" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Дилшод Ҳамроев: "Ишонганларни ишончини оқламоқчиман"

Ёшлар терма жамоасининг дарвозабони Дилшод Ҳамроев жаҳон чемпионати олдидан championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.
"Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бордик. Етаклича муносиб рақиблар билан майдонга тушиб имкониятларимизни баҳолаб олдик. Жаҳон чемпионатида жамоалар имконияти тенг. Барча терма жамоаларни мақсади битта бўлади. Энг муносиблар эса кейинги босқичга ўтиб боради" , - дейди дарвозабон Ҳамроев.

- Биринчи марта бундай юқори даражадаги турнирда иштирок этмоқдасиз. Бу сизга руҳий жиҳатдан босим юкламаяпдими ?

Албатта бундай турнирда иштирок этаётганимдан жуда ҳам мамнунман. Биринчи навбатда менга ишонч билдираётган мураббийларимга, "Қизилқум" футбол клубига миннатдорчилик билдираман. Улар мени қўллаб турибди ва қандай даражадаги турнирга бораётганлигимни англаб турибман. Ҳали босим ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Босим бўлиши албатта аниқ лекин бундан чиқиб кетиш энг муҳими.

- Гуруҳдаги рақибларни ва рақиб ҳужумчиларини қай даражада ўргандингиз ?


Германия ва Гондурас кучли рақиблар. Улар билан бир хил ўйин кўрсатсак бўлади. Кучимизга ишонамиз. Майдонга тушиш олдидан имга қарши ўйнашни аҳамияти йўқ. Фиджи ҳам Германия ҳам бир хил савиядаги рақиблардир. Португалия мисолида Германия ўйинини тасаввур қилаяпман. Имкониятларимиз тенг. Ҳаммаси ўз қўлимизда.

- Терма жамоамизда Сарвар Каримов , Ботирали Эргашев каби дарвозабонлар бор. Каримов жаҳон чемпионатида ўйнаш тажрибасига эга. Эргашев ҳам яхши савияли дарвозабонлардан биридир. Рақобат бу термамизни мудофасини кучайишига хизмат қилади.

Шу фикрга қўшиламан. Рақобат бор жойда ўсиш бор. Мураббий энг муносибини танлайди. Ғалабалар мен учун биринчи даражада.

- Жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз ?

Ҳар кимни ўз орзуси бўлади. Ўзбекистон байроғи остида майдонга тушиш бу клуб эмас. Бунда футболчи юз марта кучли босим ва нигох остида бўлади. Бизга ишонганларни ишончини оқлаш биринчи вазифам ва оқламоқчиман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика