UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  17 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  18 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  17 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Мундиаль 2022. Япония! Янгиликлар

Мундиаль 2022. Япония!

Япония!


Тахаллуси – "кўк самурайлар"

FIFA рейтингида 24-ўринда.

Жаҳон чемпионатига еттинчи марта боради (1998, 2002, 2006, 2010, 2014, 2018, 2022).


E гуруҳи. Рақиблар: Испания, Коста-Рика, Германия.

1-тур, 23 ноябрь. Германия — Япония

2-тур, 27 ноябрь. Япония — Коста-Рика

3-тур, 1 декабрь. Япония — Испания


Муваффақиятлар


Японлар уч бор плей-оффга чиқишган: 2002 йилда ўз майдонларида ўтган мундиалда, ЖАР-2010да ва Россия-2018да. Биз энг яқин турнирни эслаб ўтамиз.

ЖЧ-2018да японларга тенг гуруҳ тушди: Польша, Сенегал ва Колумбия. Ҳеч ким фаворитни ажратиб кўрсата олмасди, шу сабаб ушбу квартетдаги воқеаларни кузатиш қизиқ эди.



Бу гуруҳда сал кўзга ташланадиган жамоа японларнинг ЖЧдаги илк рақиби бўлган Колумбия эди.

Колумбия ҳимоячиси Карлос Санчес учинчи дақиқадаёқ четлатиш ва пенальтига ўйнади. У бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни атайлаб қайтарди. Синдзи Кагава колумбияликларни жазолади, ҳисоб 1-0. 39-дақиқада жанубий америкаликлар ярим ҳимоячиси Хуан Кинтеро жарима тўпини ажойиб пастки зарба билан ижро этди ва ҳисобни тенглаштирди. Яя Осако 73-дақиқада бурчак тўпидан узатилган пасдан сўнг Японияни олдинга олиб чиқди. "Кўк самурайлар" ҳеч бир гол ўйиндан киритилмаган баҳсда ғалаба қозонишди. Япония ғалабаси 2-1.




Сенегал билан кейинги ўйин гуруҳнинг вақтинчалик етакчисини аниқлаб берарди. Африкаликлар биринчи турдаёқ Польшани мағлуб этишди ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасди.

Сенегалнинг юлдуз ҳужумчиси Садио Мане ўйиннинг 11-дақиқасида дарвозабоннинг тартибсиз ўйинидан сўнг ҳисобни очди. Японлар 20 дақиқа ўтиб Такаси Инуининг голи билан жавоб қайтаришди. Сенегал 71-дақиқада Мусса Вагенинг ҳаракати эвазига олдинга чиқиб олди. Кейинчалик катта саҳнага Кейсуке Хонда чиқди ва ҳисобни тенглаштирди. Якун 2-2, чиройли ва самарадор.




Японияни сўнгги турда гуруҳдан чиқиш учун барча умидларни йўқотган полякларга қарши нафақат ғалаба ва дуранг, балки айрим ҳолатларда мағлубият ҳам қониқтирарди.

Шундай ҳам бўлди. Ян Беднарек ўйиндаги ягона голни киритди ва Польшага рамзий ғалабани тақдим этди. Японлар эса иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқишди ва фейр-плей кўрсаткичлари (сариқ ва қизил карточкалар) бўйича Сенегалда ўтишди.


Японияни 1/8 финалда турнир фаворитларидан бири бельгияликлар кутиб турарди.

Японлар ҳам мудофаа, ҳам ҳужумда ақлбоварқилмас интизомли ўйин намойиш этишди. Илк тайм фаворит кўпроқ ҳужум қилган ва аутсайдер муносиб қаршилик кўрсатиши билан яхши тепмда ўтди. Голлар серияси иккинчи таймда бошланди. 48-дақиқада Гэнки Харагути 48-дақиқада Японияни олдинга олиб чиқди, 4 дақиқа ўтиб эса Такаси Инуи узоқдан йўллаган чиройли зарбаси билан "самурайлар"нинг устунлигини иккитага оширди. Бельгияликларнинг турнирда ғалаба қозониш истиқболлари устида қора булут пайдо бўлди. Аммо, фаворитлар 69 ва 74-дақиқаларда бош билан иккита гол урган ҳолда ўзларига келишди. Бельгияликлар ўйин якунланишига сониялар қолганда Насер Шадлининг голи эвазига ғалабани илиб кетишди. 3-2, японлар турнирни тарк этишди, аммо ҳақиқий самурайлардек.




Мураббий ва ўйин услуби


Хадзиме Мориясу – футбол бўйича Япония терма жамоаси устози.



Мориясу ўзининг африкалик ҳамкасбларига таққослаганда, жамоаси билан Қатардаги турнирга тайёргарликнинг тўлиқ циклини ўтказди. У термани 2018 йилнинг 26 июлида қабул қилиб олган ва атиги бир йилдан сўнг японларни Осиё Кубоги финалига олиб чиққан.

Хадзиме бош жамоадан ташқари 2017 йилдан бери U23 термасини ҳам бошқаради. Мориясу Россиядаги Жаҳон чемпионатига Акира Нишинонинг ассистенти ролида келди ва мусобақадан сўнг унинг ўрнини эгаллади.

Мориясу терма жамоани тўрт йилдан ошиқ вақтдан бери бошқаради. Бу вақт давомида унинг жамоаси 55та ўйин ўтказди, ғалабалар фоизи эса 70ни ташкил этади!

Япония терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (учбурчак), камроқ 4-2-3-1.



Япониянинг асосий схемаси айнан 4-3-3 ҳисобланади.

Ўйин услуби – японча тотал футбол.

Майдоннинг ҳар бир қисмида кураш – бу нафақат Диего Симеонега тегишли, балки Япония терма жамоасига ҳам.

Ўйин давомида ҳимоячи ва ҳужумчи қаерда эканлигини аниқлаб олиш қийин – Японияда ўйинчилар ҳар қандай жойда бўлишлари мумкин.

Японларнинг прессинг даражасига эътибор қаратинг.



Бундай вазиятни "кўк самурайлар" жарима майдончасида ҳам кўриш мумкин.



Японлар анъанага кўра қарши ҳужумларда яхши ўйнашади, ўйиннинг бу қисми уларда маромига етказилган. Бурчак зарбалари эса Япониянинг заиф томони бўлган, аммо улар буни қайта кўриб чиқишди – "кўк самурайлар" уни қуролга айлантиришди. Японлар сўнгги ўн ўйиннинг барчасида рақибдан кўп бурчак тўпи ишлашган. Ҳаводаги курашлар учун аталган статистика ҳали ҳам юқори (44%) бўлмаса-да, Япония бу борада анча яхши кўринмоқда.


Терма жамоа етакчилари


Даити Камада – Кагаванинг узоқ кутилган ўринбосари.



Камада бир неча йиллардан буён "Айнтрахт"да ўйнайди, ўзининг ўйин услуби билан эса Синдзи Кагавани эсга солади. Миш-мишларга кўра, ярим ҳимоячига "Бенфика" қизиқмоқда, бу эса футболчининг катта имкониятларидан далолат беради.

Даити ўзининг енгиллиги ва ажойиб техникаси билан ажралиб туради. У ўткир ҳужумда ҳам, форвард ортида ҳам ўйнаши мумкин.

Камада анча кеч очилди, ҳозирда у 26 ёшда ва терма жамоада атиги 19та ўйин ўтказган. Футболчи бу ўйинларда бешта гол уришга эришган.




Такуми Минамино – Япониянинг бош яратувчиси.



Минамино – Япония термаси эсланганда мияга келадиган биринчи ўйинчи. "Ливерпуль" таркибида японни тез-тез кўрмаймиз.

Такуми ўзининг универсаллиги билан танилган. У чап ва ўнгда, ҳатто марказда ҳам ўйнай олиши мумкин. Минамино ҳужумнинг бошланиши ва якунланишида яхши ўйнайди.

Унинг ўйинни ўзига олиши интизомли Япония терма жамоасига бироз тартибсизлик беради. Минаминонинг миллий жамоадаги статистикасига қарасак, бу тартибсизлик фақат фойда олиб келади.




Такехиро Томиясу – мудофаа қанотида ўйинчи.



"Арсенал"нинг 188 сантиметр бўйга эга ўнг қанот ҳимоячиси ушбу рўйхатда бўлмаслиги ҳам мумкин эди. 23 ёшли япон терма жамоада 28та ўйин ўтказган, клуб даражасида эса А Серияда тўп тепишга улгурган.

Футболчи мудофаа марказида ҳам ўйнай олади ва уч ҳимоячи схемасида бу қадрлидир.

Томиясу – тезкор ва техник футболчи.


Такефуса Кубо – кавасакилик вундеркинд.



18 ёшли "Реал Мадрид" у билан шартнома имзолади. Кубонинг бундай клубда мунтазам ўйин амалиёти олмагани мантиқий, шу сабаб уни ижарага юборишди. Бу Такефуса ўзи учун "Реал Сосьедад"ни топмаганидан бери уч марта такрорланди. Ҳозирда у 21 ёшда ва бутун фаолияти ҳали олдинда, аммо Кубонинг ғурурланадиган нарсаси бор – терма жамоада 19та ўйин ва Ла Лиганинг кучли жамоаларидан бирида асосий таркиб, сабаб эмасми?

Кубонинг норасмий тахаллуси – япониялик Месси. Ҳақиқатдан ҳам, Такефуса жуда ақлли ўйинчи, у йўқ жойдан вазият яратиши мумкин, унинг тезкорлиги ва оёқлар билан ишлаши аргентиналик даҳо билан солиштиришга имкон беради.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: тезлик, интизом, қарши ҳужумлар.

Заиф томонлари: позицион ўйин, тўп назорати.


Япония – энг тезкор терма жамоалардан. "Кўк самурайлар"га бу борадаги устунлик улар яхши кўрадиган қарши ҳужумларга ўтишга имкон беради. Япония 2018 йилда кўпроқ классик футбол ўйнарди, ҳозир эса пас ва битта тегиниш билан ҳаракат қилади. Улар рақиб мудофаасини 2-3та пас, тезлик ва тўпни тез ҳаракатлантириш эвазига очишни ўрганишди.

Интизомлилик осиёлик футболчилар учун анчадан бери стереотип ҳисобланади, аммо японлар ҳали ҳам унга мослар. Нега энди йўқ? Айниқса, бундан фақат фойда бўлса. Жамоанинг мувофиқлашган ўйини уни кўплаб топ-жамоалардан ижобий тарзда ажратиб туради. Ҳудди шу бразилияликлар ва французлар японлардан жамоавий ҳаракатни ўрганишлари керак.

Тўп назорати – катта муаммо. Японлар тўпни сақлашни билишмайди. Японияда қулай ҳисобда кераксиз хатолар қилиш бошланади. Айтганча, айнан шу ЖЧ-2018да бельгияликлардан мағлубиятга учрашга сабаб бўлганди, тўрт йилдан кейин ҳам кўп нарса ўзгармаган.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика