UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 2:2  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  350 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3

Мундиал 2022. Сенегал! Янгиликлар

Мундиал 2022. Сенегал!

Сенегал!


Тахаллуси – "Теранга шерлари"

FIFA рейтингида 18-ўрин.

Жаҳон чемпионатига учинчи марта боради (2002, 2018, 2022).


A гуруҳи. Рақиблари: Нидерландия, Эквадор, Қатар.

1-тур, 21 ноябрь. Сенегал — Нидерландия

2-тур, 25 ноябрь. Қатар — Сенегал

3-тур, 29 ноябрь. Эквадор — Сенегал


Муваффақиятлар 


Сенегал – ЖЧда 1/4 финалгача борган Африканинг уч термасидан бири.

Бу 2002 йилда рўй берган эди. Сенегалликларга гуруҳ босқичида французлар, шунингдек яхши даражадаги Дания ва Уругвай терма жамоалари рақиблик қилди.



Сенегал кейинчалик турнирда муваффақиятсизликка учрайдиган Францияни мағлуб этиб сенсация қайд этди. Ўйиндаги ягона гол 30-дақиқада ярим ҳимоячи Папа Буба Диоп томонидан киритилди.




Сенегал иккинчи даврада Дания билан учрашди. Ушбу ўйин ғолиби ўзига плей-оффдан жойни кафолатлаб қўяр эди, аммо бунинг уддасидан чиқилмади. Данияликлар 16-дақиқада Томассоннинг пенальтидан урган голи туфайли ҳисобни очишди, аммо Салиф Диао иккинчи тайм бошида мувозанатни тиклади.




Уругвай билан ўйин голлар сериясини тақдим этди. Сенегалликлар биринчи таймда жавобсиз учта тўп (Калилу Фадига ва Папа Диопнинг дубли) билан ғалаба қозонишди. Аммо, иккинчи таймда рақиб учта гол урган ҳолда характер кўрсатди ва ўйинга қайта олди. Ўйин дуранг билан якунланди ва бу Сенегалга иккинчи ўрин билан 1/8 финалга чиқишга имкон берди.




Плей-оффда америкаликларни Швеция терма жамоасига қарши ўйин кутиб турарди.

Хенрик Ларссон ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ ҳисобни очди, аммо шведлар устунликни узоқ сақлаб қола олишмади – Анри Камара 37-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмади, овертайларда эса сенегалликлар кучлилик қилди – Камара дубль қайд этди.




Чорак финалда эса Туркия рақиблик қилди, шундай экан "Теранга шерлари"да қора қитъа тарихига кириш учун барча имконият бор эди.

Ўйиннинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади, шу сабаб ўйин қўшимча ярим соатликка кўчди ва унда туркларнинг қўли баланд келди. Ильхан Мансизнинг голи Туркияни ярим финалга олиб чиқди.




Мураббий ва ўйин услуби


Алиу Сиссе – Сенегал терма жамоаси бош мураббийи.



Алиу – жаҳон футболида энг кўп бир жамоада мураббийлик қилаётганлардан бири.

Сиссе терма жамоа бош мураббийлигига 2015 йилнинг 5 мартида келди. Жамоа унинг қўл остида ЖЧ-2018га чиқди, Африка Миллатлар кубогини ютди – 2021 ва ЖЧ-2022га йўл олмоқда.

Сисседа терма жамоа мураббийлиги ролида ажойиб статистика бор: 100 ғалаба, 26 дуранг ва 17 мағлубият.

Алиу Сиссе нафақат Сенегалда, балки бутун Африка қитъасида жуда машҳур. Унинг муваффақиятлари сабаб Африкада Европа мутахассислари билан рақобат қилишга тайёр бўлган кўплаб янги мураббийлар пайдо бўлмоқда.

"Бугун терма жамоа бош мураббийи бўлиш – сиёсатчи бўлиш демакдир. Иқтисодиёт, маданият, таълим ва ўз мамлакат тарихини билиш муҳим", – деб ўз ишини тавсифлайди Сиссе.

Сенегал терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (ҳужумкор).



Ўйин услуби: юқори мудофаа чизиғи, қанот ҳужумлари.

Сенегалнинг деярли барча ҳужуми энг катта кучлар йиғилган қанотдан амалга ошади.

Салиу Сисс ва Буна Сарр қанотда сон устунлигини ҳосил қилган ҳолда фаол тарзда ҳужумга қўшилишади. Улар ҳужум триосига кўпроқ ҳудуд тақдим этишади, бу эса жамоанинг рақиб дарвозаси олдидаги салоҳиятини оширади, сабаби Сенегалда кўплаб индивидуал кучли футболчилар бор.

Сенегал ўз футболчиларининг тезлигини ҳисобга олган ҳолда кўплаб юқоридан узатмаларни амалга оширади. Хусусан, Кулибали – Мане жуфтлиги самарали кўринади.




Сиссенинг Мане учун қандай ролни тайёрлаганини қайд этиш керак. Замонавий футболда айтиладигандек – эркин ижодкор.

Мане ҳужумнинг барча фронтларида ҳаракат қилади ва ташаббусни ўзига олади. Агар у имкониятни кўрса, Садиога таваккал қилиш ва бир ўзи ҳаракатланишга рухсат берилган.

Сенегалликлар жуда юқори ҳимояланишади, уларнинг ўйин фалсафаси рақибдан устунлик қилишни кўзда тутади, шундай экан, мудофаада бундай формат мантиқан тўғри.



Терма жамоа етакчилари


Садио Мане – жамоа етакчиси.



Дунё футболининг суперюлдузи. Яратиш ва бир ўзи вазиятни ҳал қилишга қодир бўлган замонамизнинг энг кучли футболчиларидан бири.

Мане Сенегал терма жамоасида 33та гол урган.

Садьо термани икки бор мундиалга олиб чиқишга муваффақт бўлган. "Теранга шерлари" бунгача бир бор ЖЧга боришган эди.

Мане ақлбоварқилмас тезликка эга. Унда ажойиб дриблинг ва техника бор, бу эса унга мунтазам равишда рақибларини алдашга имкон беради.




Калиду Кулибали – дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири.



Ажойиб футболчи.

Гавдаси йириклигига қарамай, яхши жуда тезликка эга ва тўп билан яхши муомала қила олади.

Кулибали майдонни ажойиб тарзда кўра олади ва зўр узун пасга эга, шу сифати билан у шеригини рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин.




Илрисса Гуйе – қария ва муҳим ўйинчи.



Абжир, ақлли, универсал – Гуйени эслаганда биринчи бўлиб ҳаёлга келадиган нарсалар.

Гуйе ярим ҳимоядаги ҳар қандай позицияни ёпишга қодир, чунки у бузишда ва яратишда ҳам бир хил.

Айнан Гуйе Сенегалнинг мундиалга йўл олишида муҳим ўйинчи бўлди. Унинг Мисрга қарши ўтиш ўйиндаги ҳаракатлари таҳсинга сазовор.




Кучли ва заиф томонлари

Кучли томонлари: устунлик позицияси, инвидиуал сифатлар, қанотлардаги ўйин.

Заиф томонлари: юқори таваккал, захира режаси, топ-форварднинг йўқлиги.


Сенегал – позиция кучи билан ўйнайдиган ягона Африка жамоаси. Сенегалликлар ҳатто кучлироқ рақибларга қарши ҳам ўз ўйинларини ўтказишга ҳаракат қилишади. Уларнинг ўйин услуби катта устунликни кўзда тутмайди, аммо ўзига хос жиҳатларга эга – масалан, юқори ҳимоя чизиғи рақиб ҳужумини ортга суради ёки ўйин тезлигини назорат қилади.

Сенегалда кўплаб индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор. Умуман олганда, бу нарса кўплаб Африка жамоаларига таалуқли, аммо сенегалликлар индивидуал ресурслардан сифатли фойдаланиш имконини берадиган жамоавий ҳаракатлар билан ҳам ажралиб туришади.

Жамоанинг бутун ўйини қанотлар орқали бўлади. Сенегалликлар бу борада жуда яхши ҳаракат қилишади. Қоида бўйича, жамоанинг қарши ҳужумлар пайтида қаноти жуда ҳам хавфли, аммо Сенегал позицион ўйинларда ҳам оддий кўринмайди. Улар катта сон устунлигини ташкиллаштиришади ва алдамчи югуришни амалга оширишади, бу эса рақиб мудофаасида катта кескинликни келтириб чиқаради.

Сенегал таваккалроқ ўйнайди. Қанот ҳимоячилари ҳужумда фаол иштирок этишади, марказийлари эса майдон марказига кўтарилишади. Ярим ҳимоя мудофаани ёпишга ҳаракат қилади, бу эса айниқса қарши ҳужумда ўйнайдиган жамоаларга қарши доим ҳам ўхшайвермайди.

Сенегалга захира режаси етишмайди. Қанотлари бор Францияга ўхшаган ноқулай ёки тўпга эгалик қилиши билан рақибни бўғиб қўядиган Испания билан ўйинларда Сенегалда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин, сабаби улар иккинчи рақам бўлиб ёмон ўйнашади ва марказий ҳудудда заиф ҳаракат қилишади.

Сенегалликларга кучли ҳужумчи етишмайди. Булайе Диа ўз ишини ёмон бажармайди, аммо Сенегалга Левандовскига ўхшаган "алдамчи тўққизлик" ролидаги форвард керак.


Тахминий таркиб:



Ҳимоя марказига Абду Диалло чиқиши мумкин. Ярим ҳимояда Шейху Куятени тушириш варианти ҳам бор.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика