UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   3 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0

Муҳсин Убайдуллаев - Мексика, жароҳат ва Элгужа ҳақида Янгиликлар

Муҳсин Убайдуллаев - Мексика, жароҳат ва Элгужа ҳақида

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Муҳсин Убайдуллаев ушбу мавсумни "Қизилқум" сафида бошлади.

Жамоанинг асосий футболчисига айланиб бўлган Убайдуллаев билан суҳбат қуришга қарор қилдик.

- Одатий савол, футболга қандай кириб келгансиз?

- Футболга киришим жуда ажойиб бўлган. Тахминан 15 ёшда ўзим туғилиб ўсган Бувайда туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионда машғулот ўтказятган болаларни томоша қилиб ўтирганимда бирдан биринчи мураббийим Ҳошимжон Ўтановга бориб мени ҳам синаб кўришини сўрадим шунда у майли форманг бўлса кийиб бизга қўшил дегандилар.
 
- Профессионал футболга қандай ўтгансиз?

- Тошкентдаги тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги чемпионатга Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилиб борганмиз. Ушбу мусобақада қатнашганимизда Алексей Eвстафеев ва Аҳмаджон Мусаев мени Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига таклиф этишганди. Йиғинда қатнашган пайтда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан биринчи профессионал шартномамни тузганман. Фурсатдан фойдаланиб ўз йўлимни топиб кетишимда менга футбол сабоқларини ўргатган Хушбек Қосимов ва Рустам Ариповларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


 
- 2011 йилда сиз U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этгансиз. Мексикадаги мундиалдан қандай хотиралар қолган?

- Мексикадан ажойиб таассуротлар билан қайтганмиз. Дунёнинг нариги чеккасига бориб у ердаги маҳаллий мухлисларни ўзимизга қарата олгандик. Жаҳоннинг энг кучли 8 терма жамоаси орасига кира олгандик. Мураббийлар жуда ҳам аҳил жамоани йиғишган эди. Ғалабаларимизнинг омили бирдамлилигимизда эди.
 
- “Пахтакор” клубида деярли майдонга тушмагансиз. Фарғонанинг “Нефтчи”га ўтиш қандай амалга ошган?

- 2015 йилда Мурод Исмоилов “Нефтчи” бош мураббийи эди ва мени ўз жамоасига таклиф қилди. Ўйланиб ўтирмасдан бу таклифни қабул қилиб “Нефтчи” жамоаси билан шартнома туздим. Мурод Исмоилов Мексикадаги мундиалга ёрдамчи мураббий сифатида борган эди. Шу боис ушбу мураббийни жуда яхши билар эдим.
 
- Бу йил бошида сизни Муборакнинг “Машъал” клубига ўтганингиз эълон қилинганди. Бироқ мавсумни “Қизилқум” сафида бошладингиз.

- Тўғри йил бошида “Машъал” билан шартнома тузгандим. Лекин жамоа ПРО-лигада иштирок этадиган бўлди. Шунда “Машъал” клуби раҳбарлари кимда Суперлигадан таклиф бўлса кетишимиз мумкинлигини айтишди. Бу орада Ҳамиджон Актамов Навоийнинг “Қизилқум” клубига таклиф қилди.
 
- Демак "Машъал" сизни ижарага берган?

- Йўқ, "Қизилқум"дан таклиф тушгач "Машъал" билан келишган ҳолда шартномани бекор қилгандик. Айни пайтда Навоий клубининг тўлақонли аъзоси ҳисобланаман.


 
- "Қизилқум"нинг бу йилги мақсади қандай?

- Суперлига бу йилдан янги форматда ўтказилмоқда. Биринчи босқичда "Қизилқум" ўз олдига кучли олтиликка киришни мақсад қилиб қўйган.
 
- Ушбу мавсум кашифёти сифатида тилга олинаётган Элгужа Григалашвили билан бир жамоада тўп тепаяпсиз. У қандай инсон?

- Футболчи сифатида жуда профессионал. Инсонлик томондан майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам жуда ҳам самимий ва қувноқ инсон.
   
- Юқорида Суперлига янги форматга ўтди дедингиз. Янги мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бу йилги баҳслар жуда ҳам шиддатли ўтмоқда, жамоалар ва ўйин савияси ҳам ўсган. Энг асосийси барча ўйинлар томошабоп ва қизиқарли кечмоқда. Биронта учрашув осон ўтаётгани йўқ.
 
- Футболда омадлиман дея оласизми?

- Албатта омадлиман. Сабаби фаолиятимда умуман жиддий жароҳат олмаганман, бундан кейин ҳам бўлмасин.


 
- Ёшликда футболга кириб келганда ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- Кичкиналигимда мақсадим битта эди хорижда ўйнаш. Худо хоҳласа шу мақсад сари интилишда давом этаман.
 
- Шу кунгача хориж клубларидан таклиф бўлганми?

- Йўқ ҳозирча бўлмаган. Бироқ ҳали ёшман ва таклиф бўлишига ишонаман.
 
- "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамовга қандай таъриф берасиз?

- Ҳамиджон Ғуломович жуда ҳам босиқ ва ўз ишига профессионал ёндашадиган мураббий.
 
- ОАВ орқали кимларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Юқоридаги санаб ўтган барча инсонларимга раҳмат айтмоқчиман. Доим соғ-саломат бўлишсин. Футболчиларни тарбиялашдан чарчашмасин.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика